Туркияда зўравонликни тўхтатишга чақирган олимлар қўйиб юборилди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишТуркия ҲҲК қарши оммавий норозилик.
Туркия ҲҲК қарши оммавий норозилик. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир оз вақт олдин Туркия ва бошқа мамлакатларнинг бир қатор олимлари турк ҳукуматини “қирғин-баротни тўхтатиб”, қурдлар билан муроса қилишга чақирган эди. Шундан сўнг, “турк халқини оммавий таҳқирлаш” айблови билан 24 шахс қўлга олинди.

ТОШКЕНТ, 25 янв — Sputnik. Туркиянинг қурдлар истиқомат қилувчи провинцияларида  зўравонлик ҳаракатлари амалга оширилишига ўз норозилигини билдириб, Туркия ҳукуматига очиқ мурожаат йўллаган 24 нафар турк олими озод қилинди, хабар қилади РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин 1128 нафар турк ва чет эл олимлари “Биз бу жиноят иштирокчиларига айланишга қаршимиз” деган сарлавҳа остида мурожаатнома чоп этиб, Туркия ҳукумати раҳбарларини мамлакат жануби-шарқидаги “қирғин-барот"га чек қўйишга ва қурдлар масаласини тинч йўл билан ҳал қилишга чақирган эдилар.

Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон “қурдлар масаласи”ни ҳал қилишга чақирган олимларни “нодонлар” деб атади

Мурожаатномага имзо чекканлар орасида жаҳонга машҳур  олимлар – тилшунос Ноам Хомский, географчи Дэвид Харви, социолог Иммануил Валлерстайн ва бошқалар бор эди. Туркия Таълими Олий кенгаши бунга жавобан ушбу мурожаатномага имзо чеккан турк олимларига қарши юридик чоралар қўлланилишини эълон қилди.

Ҳибсдан озод қилинган олимлар устидан тергов ишлари давом этмоқда. Шунингдек, мурожаатномага қўл қўйган Стамбул университетининг 123 олими устидан ҳам жиноий иш қўзғатиган. Шулар орасида, 41 нафар олим ўз лавозимдан четлатилиб, университетдан ҳайдалиши мумкин.

Туркия ҳукумати томонидан мамлакат жануби-шарқидаги бир қатор аҳоли пунткларида декабр ойида “комендант соати” эълон қилинган эди. Асосан қурдлар яшайдиган ушбу шаҳарларда мамлакат ҳарбийлари ва Туркияда фаолияти таъқиқланган Қурдистон Ишчи партияси ўртасида тўқнашувлар рўй бериши давом этмоқда.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркия фонди хабарига кўра, 2015 йилнинг 16 августидан буён террорчиларга қарши операциялар ўтказилаётган ушбу ҳудудда 162 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0