Москва қамоқхоналарида маҳбуслар нима сабабдан вафот этмоқда ?

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишУмумий режим колонияси.
Умумий режим колонияси. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида маҳбуслар сони ортганига қарамай, ўлиш ҳолатлари кўпаймаган.

Тошкент, 2 фев — Sputnik. Москванинг вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида(СИЗО) 2015 йилда 26 киши оламдан ўтди, ўтган йилги кўрсатикичлар ҳам худди шунчани ташкил қилган эди, хабар қилди сешанба куни журналистларга Москва шаҳрида жазони ижро этиш федерал хизмати раҳбари Игорь Клименов, РИА Новости хабарига кўра.

Клименовнинг сўзларига қараганда, пойтахт изоляторларида маҳбуслар сони ортганига қарамай, ўлим ҳолати 2014 йилги каби қолмоқда.

"Вақтинчалик сақлаш ҳибсхонамизда 2015 йилда худди бир йил олдин каби 26 нафар маҳбус оламдан ўтди. Шулардан 12 нафари турли касалликлар туфайли, 7 киши ўз жонига қасд қилиш туфайли, яна етти киши заҳарланиш ва турли жароҳатлар туфайли оламдан ўтди”, — деди Клименов.

Клименов келтирган маълумотларга қараганда, 2015 йилда СИЗОдаги маҳбуслар умумий сони 10921 нафарни ташкил қилган.

 

Янгиликлар лентаси
0