Песков: Путин Эрдўғон билан учрашувни режалаштирмаган

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишРоссия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҲҲК томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилганидан буён, икки мамлакат раҳбарлари алоқага чиқишмаган, деди Россия президенти матбуот котиби.

ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Россия президенти ва Тоййип Эрдўғон орасида ҳеч қандай алоқа бўлгани йўқ, ва яқин келажакда режалаштирилмаган ҳам, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

“Ҳеч қандай режалаштирилаётган алоқалар ҳақида менда маълумот йўқ”, — деди у.

30 январ куни Туркия президенти Тоййип Эрдўғон, Россия раҳбари билан учрашув ўтказиш кераклиги ҳақида эълон қилди. Туркия айтишига қараганда, бунинг сабаби Россия ҳарбий самолётларининг “навбатдаги чегара бузиши” бўлган. Россия Мудофаа вазирлгида ушбу маълумотни инкор этишди, Туркия ушбу айбловга исбот келтирмади.

Песковнинг сўзларига қараганда Туркиянинг ушбу таклифи Путинга етиб борган, лекин у ҳеч нарса демаган.

Россия ва Туркия мунособатлари 24 ноябрда Туркия ҲҲКга тегишли қирувчи самолёт Россиянинг Су-24 самолётини уриб туширганидан кейин жиддий инқирозга учради. Путин Анқарининг ушбу қилмишини “террорчилар ҳамтовоқлари томонидан зимдан берилган зарба” деди.

Шундан кейин Туркияга қарши бир қатор иқтисодий чораларни қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди. Озиқ-овқат ва бошқа кўплаб маҳсулот турлари импорти таъқиқланди, қурилиш соҳасида ишлаётган Туркия корхоналари фаолиятига чекланишлар киритилди.

Суриядаги Россия ҳарбий самолётларини яхшироқ қўриқлаш мақасадида у ерга янг янги С-400 зенит-ракета мажмуаси олиб келинди. Бомардимончи самолётлар фақат қирувчи самолётлар кузатувида парвоз амалга оширадиган бўлишда.

Янгиликлар лентаси
0