Обама Яқин Шарқ мамлакатларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишАмерика Қўшма Штатлари президенти Барак Обама.
Америка Қўшма Штатлари президенти Барак Обама. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инсон ҳақ-ҳуқуқларига амал қилинадиган Яқин Шарқ мамлакатлари АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши кафолатланади, деб таъкидлади Америка президенти Барак Обама.

ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама “инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган" Яқин Шарқ давлатларига ўз "дўстлигини" ваъда қилмоқда. Душанба куни Дубайда бўлиб ўтган Жаҳон ҳукумат раҳбарлари саммитидаги Обаманинг видеомурожаатида айнан шундай дейилди.

БАА. Дубай шаҳри. - Sputnik Ўзбекистон
Бирлашган Араб Амирликларида бахт ва диний бағриенглик вазирлари пайдо бўлади

"Яқин шарқда инсон ҳуқуқларига риоя қилиб, ўз мамлакатини адолатли бошқарадиган ҳукумат раҳбарлари худди аввалгидек Америка юзида дўстга эга бўладилар”, — таъкидлади Обама. "Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мисолида кўришимиз мумкин, ҳукумат ўз фуқароларини руҳлантирмаган тақдирда, бу ҳолат мамлакатда нотинчлик ва можароларни юзага келтиради”, — қўшимча қилди у.

Уч кун давом этган саммитда 150 мамлакат ва халқаро ташкилотлардан 3 мингдан зиёд вакиллар иштирок этди. Халқаро йиғилишда келажакдаги бошқарув тамойиллари муҳокама қилинди.

Янгиликлар лентаси
0