10:48 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Россия Федерал хавфсизлик хизмати. Архив сурат

Россияда “ИД” жангарилари учун қалбаки паспорт тайёрлаган жиноятчилар қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо
Дунёда
Ҳавола олиш
4223

Паспортлар Сурияга ноқонуний йўл билан кириб борувчи террорчилар ҳамда “Ислом давлати” раҳбарлари томонидан теракт содир этиш учун Россияга юбориладиган жангарилар учун тайёрланган, хабар қилади Россия Федерал Хавфсизлик хизмати.

ТОШКЕНТ, 18 фев – Sputnik. Махсус хизмат ходими берган маълумотларга қараганда, Россия ИИВ билан ҳамкорликда ўтказилган операция натижасида, ўта жипслашган халқаро жиноий уюшма кирдикорлари фош қилинган. Жиноятчилар мижозлари Россия ҳамда МДҲ давлатлари фуқаролари эканлиги таъкидланмоқда.

Уюшма аъзолари "“ИД” террорчилик уюшмаси томонида туриб жанг қилиш мақсадида, ноқонуний йўллар билан Сурияга кириб борадиган ёлланма жангарилар, шунингдек, террорчилар бошлиқлари томонидан портлашлар содир этиш ҳамда экстремистик фаолиятни йўлга қўйиш мақсадида Россияга юбориладиган жангарилар учун қалбаки паспортлар тайёрлаш билан шуғулланишган”, дейилади Россия ФХХ хабарида.
Россия ҳудудида ноқонуний равишда яшаб турган мигрантлар ҳам жиноий уюшма мижозлари бўлганлиги хабар қилинмоқда.

Асосий мавзулар