22:23 25 Феврал 2018
Эфир
Анқара. Туркия. Архив сурат

ОАВ: Туркияда навбатдаги - иккинчи портлаш рўй берди

© Flickr/ Jorge Franganillo
Дунёда
Ҳавола олиш
86 0 0

Мамлакат жануби-шарқида ҳарбий конвой портлатилиши оқибатида, 7 киши нобуд бўлди. Эслатиб ўтамиз, куни кеча ҳам Анқара марказида портлаш рўй берган эди. Теракт натижасида, 28 киши ҳаётдан кўз юмган, 61 киши тан жароҳати олган.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Туркия жануби-шарқида янги теракт содир этилди. Ҳарбий конвой портлатилиши оқибатида, ҳозиргача олинган маълумотларга қараганда, 7 киши ҳалок бўлган. Туркия пойтахтида бир кун олдин ҳам кучли портлаш содир этилган эди.


Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли Анқарада содир этилган терактда Сурия қурдларининг “Демократик иттифоқи” партиясига алоқадор мудофаа кучларини айбламоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Туркия.

"Мен кеча президент билан мулоқотда бўлдим. Кечаси мамлакат разведка хизматидан маълумотлар олдик. Терактни амалга оширган шахслар бизга маълум. Улар Сурия қурдларининг “Демократик иттифоқи” партиясига алоқадор мудофаа кучларидир. Терактни бевосита амалга оширган террорчининг исми эса Солиҳ Нежар. У Суриядан қочоқ сифатида Туркияга кириб келган. Яқин вақтлар ичида теракт қандай амалга оширилгани ҳақида барча ва батафсил маълумотларга эга бўламиз. Ҳозирча, суриштирув ишлари давомида тўққиз киши қўлга олинди", — деди Довутўғли.

Сурия қурдлари етакчиси эса, ўз навбатида, Анқарада юз берган фожиада партиянинг алоқаси йўқлигини, бу портлашлар “Ислом давлати” жангарилари томонидан содир этилганини таъкидламоқда.

Асосий мавзулар