12:12 20 Август 2019
Эфир
  • RUB138.47
  • EUR10092.14
  • USD9061.00
Хитой Халқ Республикаси фуқароси. Архив сурат

256 йил умр кўрган хитойлик сири

© Flickr/ Asian Development Bank
Дунёда
Ҳавола олиш
115710

Хитойда энг узоқ яшаган киши 24 марта никоҳланган ва 180 нафар фарзанднинг отаси бўлган. Циньюнь доривор ўсимликларни ўрганишга қизиққан, 256 ёшида эса, 60 яшар кишидай кўринган.

ТОШКЕНТ, 24 фев — Sputnik.  Американинг New York Times нашри архивидан 1928-йилда энг узоқ умр кўрган хитойликдан олинган эксклюзив интервью топилди, деб хабар қилади Спутник Арманистон.

Хитой фуқароси, 1677-йилда Сичуан қишлоғида туғилганини таъкидлаган. У бутун умрини доривор ўсимликларни ўрганиш ва тиббиётга бағишлаган. Эркак 1933-йилда 256 ёшида вафот этган.

Афсоналарга кўра, эркак ўз ўлими олдидан: “Мен бу дунёда зиммамга юклатилган барча ишларни бажардим. Энди уйимга кетяпман”, деган сўзларни айтган.

Шундай қилиб, америка нашри журналистлари 1928-йилда Хитойда энг кўп яшаган эркакдан интервью олишган. Эркак узоқ яшаш сири: гўшт емаслик, ички мувозанат ва ҳотиржамлик эканини таъкидлаган. Циньюнь, асосан, гуруч ва турли ўсимликлардан тайёрланган чой билан озиқланган.  

Шуни таъкидлаш жоизки, эркакнинг қариндошлари, эсларини танибдиларки, уни қари ҳолатда кўришларини тан олган бўлсалар, яна баъзи бирлари, Циньюнь уларнинг бувалари билан таниш бўлганини таъкидлашган.

Тарихчилар бу инсоннинг мавжудлиги ҳақидаги фактни инкор этмайдилар.

Мисол учун, 1930-йилда Чэнду университетининг профессори бўлган Ву Ченг-Цзе 1827-йилда Хитой ҳукумати томонидан йўлланган табрик откриткаларини топган.

Мурожаатномада, Ли Циньюнни 150 ёши билан табриклашлари ҳақида гапирилган. Орадан яна 50 йил ўтгач, Циньюнни 200-йиллик юбилейи билан табриклашган. Бу эса, хитойлик эркак ҳақиқатан ҳам 1677-йилда туғилганини тасдиқлайди.

Асосий мавзулар