04:35 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Туркия полиция хизмати. Архив сурат

ОАВ: Туркия полицияси янги терактлар ҳақида огоҳлантирди

© Sputnik / Андрей Стенин
Дунёда
Ҳавола олиш
3210

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари метро ва жамоат транспортлари бекатларига камикадзе-террорчилар томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ҳужумлар ҳақида хабардор этилди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik, Алена Палажченко. Истанбул полицияси амалга оширилиши мумкин бўлган терактлар туфайли метро станциялари ва “Метробус” тезюрар автобуслари ҳаракатланадиган бекатларда хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда, хабар қилади РИА Новости Milliyet нашрига таянган ҳолда.


Истанбул Хавфсизлик бошқармаси шаҳар полицияси бўлинмаларини “Босфор” қўлтиғи остидан ўтувчи “Мармарай” метро станциялари бекатлари ва “Метробус” жамоат транспортлари йўналишларида камикадзе-террорчилар томонидан портлашлар содир этилиши ёхуд миналаштирилган автомобиллар ишга туширилиши ҳақида огоҳлантирди.
Йўловчилар оқими ҳаддан зиёд бўлган бекатлар ва метро станциялари алоҳида назорат остига олинадиган бўлди.
Ўтган ҳафтада Анқарада содир этилган портлашлардан сўнг, Истанбулда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. 17-феврал куни миналаштирилган автомобил ёрдамида Анқара марказида содир этилган портлаш оқибатида 28 киши қурбон бўлди, 61 киши жароҳат олди. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли содир этилган терактда Сурия қурдларининг “Демократик иттифоқи” партиясига алоқадор мудофаа кучларини айблади.

“Бу мутлақ нотўғри. Анқарада бўлиб ўтган воқеаларга Қурдларнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бўлиб ўтган воқеалар Туркиянинг ИДга қарши курашига боғлиқ, чунки ИДнинг кўплаб вакиллари Туркияда яшайди”, — деди ўз навбатида қурдлар етакчиси Солиҳ Муслим.

Сал кечроқ “Қурдистон озодлик лочинлари” уюшмаси теракт учун жавобгарликни ўз бўйнига олди.

Асосий мавзулар