23:21 21 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Суриянинг Алеппо шаҳри аҳолиси. Архив сурат

Россия ва АҚШ Сурияда ҳарбий ҳаракатлардан холи ҳудудларни белгилашади

© Sputnik / Михаил Воскресенский
Дунёда
Ҳавола олиш
54 0 0

Иккала томон ҳам харитада Сурияда икки ҳафталик тинчлик шартномаси асосида жанговор операциялар тўхтатилган ҳудудларини белгилаб олиш истагини билдирди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Россия АҚШ билен келишилган шартномаларни БМТ Хавфсизлик Кенгашида тасдиқлаб олиш истагини билдирди, деди ТИВ Яқин Шарқ ва Африка булими бошлиғи Михаил Богданов.

Сурияда 27 февралдан бошлаб, АҚШ ва Россия томонидан эълон қилинган икки ҳафталик тинчлик шартномасига кучга киради. Унга кўра ҳукумат қўшинлари ва қуролланган мухолифат гуруҳлари орасида тинчлик режими ўрнатилади. “Ислом Давлати”, "Жебҳат ан-Нусра" каби бошқа террорчи гуруҳларга ҳужумлар давом этади. 

“26 феврал тушгача сурияда барча жанг қилаётган томонлар Россия ва АҚШга ўзининг жанговор ҳаракатларини тўхтатгани ҳақида хабар бериши керак. Россия ва АҚШ харитада ушбу гуруҳлар ҳаракат қилаётган ҳудудларни аниқлайди ва уларга қарши жанговор операциялар олиб борилмайди”, — деди Богданов. 

“Ҳозир барча съай-ҳаракатларни Россия ва АҚШ ташабусини чин кўнгилдан амалга оширишга ҳаракат қаратиш керак. Биз ушбу келишувни тез орада БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори билан тасдиқлаш ниятидамиз”, — деди ТИВ вакили.

Шу билан бир вақтда, Россия ва АҚШ, тинчлик шартномасига қўшилмаган, Сурияда фаолият кўрсатаётган террорчи гуруҳларга зарба беришда давом этади.  
Туркия Бош вазирининг сўзларига қараганда, Анқара Сурияда тинчлик шартномасига амал қилишга мажбур эмас. Ахмет Довутўғли айтишича, Сурия томонидан Туркияга таҳдид туғилса, Анқара жавобан зарба бериши мумкин.

Асосий мавзулар