05:22 22 Май 2018
Эфир
Сурия. Хомс шаҳри. Архив сурат

Сурияда теракт содир этилди

© Sputnik / Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
3810

Сурияда 27-феврал санасидан бошлаб жанговор ҳаракатлар тўхтатилиши тартиби кучга кирди. Террорчилар эса Сурияда портлашлар содир этишда давом этмоқда. Жумладан Саламия шаҳрида амалга оширилган теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз бўйнига олди.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Миналаштирилган автомобиль Суриянинг Хама шаҳри яқинида портлаган. Икки киши қурбон бўлган ва бир неча киши жароҳат олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости SANA Сурия миллий агентлигига таянган ҳолда.


Портлаш Саламия шаҳрига шарқий томондан кириб бораверишда юз берган. Теракт учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз бўйнига олди..

БМТ Хавфсизлик кенгаши Сурияда жанговор ҳаракатлар тўхтатилиши битими кучга киришидан бир соат олдин 27-феврал қоқ ярим тундан бошлаб мамлакатда тинчлик тартиби ўрнатилганлигини қайд этган 2268 рақамли резолюцияни қабул қилди.

“Тинчлик сулҳи” Сурияда мавжуд бўлган “Ислом давлати” ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик уюшмаларига жорий этилмаслиги таъкидлаб ўтилди. Уларга қарши ҳарбий ҳаракатлар давом этади.


Сурия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш борасида Россия ва АҚШ ўртасида келишилган битимга ўз розилигини билдирди. Айрим муҳолифат кучлар бу битимга ишончсизлик билан қараган бўлса-да, аммо жанговор ҳаракатларни тўхтатиш ғояси Сурия ҳукуматига қарши кучлар томонидан ҳам маъқулланди: Россия давлати Мудофаа вазирлиги генерал-майори Игорь Конашенконинг сўзларига қараганда, ушбу битим эълон қилинган куннинг ўзидаёқ тинчлик ўрнатилишига рози бўлган томонлардан ўнлаб мурожаатлар келиб тушган.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Михаил Богданов эса “Тинчлик битими”га қўшилмайдиганлар Россия ва АҚШ томонидан бомбардировка қилиниши мумкинлигини таъкидлади.

Асосий мавзулар