00:48 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
31310

Америка президентлигига номзод миллиардер Дональд Трампнинг мухлисларга жуда хуш келадиган томони – ўз рақиблари шаънига айтадиган пичинг гапларидир. Бугун саҳифамизда миллиардернинг энг қизиқ ибораларини тўпладик.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. Ҳа, ғайриоддий ҳатти-ҳаракатлари билан машҳур сиёсатчидан АҚШ президентидан тортиб, Рим папасигача “дакки” еган.
Ўз кампанияси шиори ҳақида: "Америкага ўтмишдаги улуғворлигини қайтарамиз” иборасини шахсан ўзим ихтиро қилганман. Бир йил олдин. Кейин у халқ орасида машҳур бўлиб кетди, одамларга ёқди, шекилли. Балки, иборани патентлаштиришим керакдир, балки, патентлаштириб қўйдим ҳам”.

Мексика билан АҚШ чегарасида девор кўтариш ҳақида: "Мен жанубий чегарамизда буюк деворни қад кўтартираман ва Мексикани у учун пул тўлашга мажбур этаман. Шу сўзларим ёдингизда турсин. <…> Мексика АҚШга ўз фуқароларини юбораяпти, лекин энг яхшиларинимас. У бир вагон муаммоси бор одамларни юборяпти мамлакатимизга. Айнан ўша одамлар АҚШга наркотикларни олиб киряпти, улар АҚШда криминални авж олдиряпти, улар зўравон! Лекин фикримча, уларнинг айримлари яхши одамлар”, — деб таъкидлайди Дональд Трамп.

Барак Обаманинг туғилганлик гувоҳномаси ҳақида: "Унда туғилганлик гувоҳномаси йўқ. Балки, аллақандай ҳужжат бордир, лекин унда нимадир камчилик бор-да. Балки дини тўғрисида нимадир ёзилгандир, масалан, балки ўша ҳужжатда Барак Обама мусулмон, деб кўрсатилгандир. Балки, у одамлар бундан хабар топишларини истамас. Лекин гувоҳномаси йўқ бўлиши ҳам мумкин”. Консерваторлар билан учрашувда Трамп Обамага “Америка тарихидаги энг ёмон президент”, деб таъриф берди.

АҚШ президенти Трампга жавоб қайтаришни унутмади. 2011 йилда Оқ уйда ўтказилган Журналистлар Ассоциацияси тантанали тадбирида Дональд Трамп ҳам бор эди. Тадбир бошланиб, сўз Обамага берилганда, катта экранда Обаманинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси намойиш этилди.

"Трамп ҳам шу ерда. Ҳамон. Менимча, дунёда Дональд Трампдан бахтлироқ инсон бўлмаса керак. Ахир энди у бор эътиборини ҳақиқатда муҳим нарсаларга қаратиши мумкин, мисол учун: Ойга парвозимиз сохталаштирилмаганми? Розуэллда аслида нима рўй берган эди? (гап Нью-Мексикодаги Розуэлл шаҳри яқинида НУЖ қулагани ҳақида бормоқда, таҳр.) ва Тупак Шакурга ким буюртма берган эди? (американинг энг машҳур хип-хоп артисти отиб кетилган бўлиб, қотиллик ким томонидан содир этилгани ҳозиргача номаълум қолмоқда, таҳр.)", — тантанавор жавоб қайтарган эди Трампга Обама.

Обаманинг президентлиги ҳақида: "Унинг президентлик фаолияти қониқарсиз. Бизнинг бюджетимизу, ҳаражатларимизга кўз югуртиринг. Биз, ҳатто, "Ислом давлати"ни йўқ қила олмаяпмиз. Соғлиқни сақлаш борасидаги ислоҳотлар эса ўта қолоқ. Бунга чек қўйиш вақти келди".

Владимир Путиннинг етакчилик қобилияти ҳақида: "Етакчи сифатида, Путин “беш” баҳога лойиқ, бизнинг президент эса ўз вазифасини эплай олмаяпти", — деди Трамп, Fox News каналида кўрсатувларнинг бирида иштирок этар экан.
Жеб Буш ҳақида: "Мамлакатимизга яна битта Буш керак эмас. Уни ўтмас пробкага ўхшатаман!", — деб ёзди Трамп ўзининг Твиттердаги саҳифасида.
Жеб Буш Нью-Гэмпширдаги учрашуви ваытида эса миллиардерни “ғирт аҳмоқ, деб ҳисоблашини” айтди. “Портлашимга оз қолганди. Трамп – ғирт аҳмоқ. Юрагимни бўшатишга имкон берганингиз учун раҳмат”, деди у тўпланган сайловчиларга қараб.
Рим папаси Франциск сўзлари ҳақида: "Мен насроний эканлигимдан фахрланаман. Ҳеч бир раҳбар, айниқса, диний етакчи, бошқа кишилар  дини тўғрисида шубҳа билдиришга ҳақли эмас. Рим папаси мен ҳақимда яхши гапларни айтмади, чунки Мексика ҳукумати уни Трамп – ёмонлигига ишонтирган”.
Рим папаси Франциск (Хорхе Марио Бергольо) Мексикага ташрифи чоғида Трапм ҳақида ўз фикрини билдирган эди. Понтифик "кўприклар эмас, деворлар қуриш ҳақида ўйлайдиган киши, насронийликка даъво қилиши мумкин эмас”, деган эди ўшанда.

Асосий мавзулар