Қозоғистон президенти аёлларни латифа айтиб кулдирди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Халқаро хотин-қизлар байрами куни муносабати билан Қозоғистон президенти аёллар жамоатчилик кенгаши билан учрашди. Нурсултон Назарбоев ўз байрам табригини, одатдагидек, латифа билан бошлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бола “Қадимги Миср афсоналари”ни ўқимоқда. Отасидан сўрабди: “Дада, нима учун қадимги мисрликлар ғалабани аёл қиёфасида тасвирлашган?”. “Уйланганингда биласан”, — жавоб берибди ота. Қозоғистон президенти аёллар жамоатчилигини латифа айтиб, кулдиргач, ўз нутқини давом эттирди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев. - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев элчилардан “қўшниларни сиқувга олмасликни” сўради

Назарбоев мустақилликнинг барча йилларида, айнан аёллар унинг энг ишончли устуни бўлганликларини айтди.
Давлат раҳбари Қозоғистоннинг ривожланиши ва оёққа туришида аёллар роли беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларга соғлик, муҳаббат, оилавий хотиржамлик ва омад тилади.

Янгиликлар лентаси
0