22:21 25 Феврал 2018
Эфир
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. Архив сурат

Эрдўғон Сурия шимолида қочоқлар учун шаҳар қурмоқчи

© Sputnik/ Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
70 0 0

Янги шаҳар инфратузилмасини яратишни Туркия ўз зиммасига олади, қурилиш ишлари эса, Эрдўғоннинг режасига мувофиқ, халқаро уюшма ҳисобидан амалга оширилиши лозим.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Сурия шимолида қочоқларни жойлаштириш учун янги шаҳар қуришни таклиф қилди, РИА Новости хабари асосида.


"Янги шаҳар инфратузилмасини Туркия яратади, қурилиш ишлари эса халқаро уюшма кўмагида амалга оширилади. Биз бу шаҳарга Сурияни тарк этишга мажбур бўлганлар ҳамда ҳозирда Туркия ҳудудида бўлган қочқинларни жойлаштиришимиз мумкин. Жаноб Обама билан бу ғояни муҳокама қилдик, ҳатто координаталарни белгилаб олдик. Аммо ғоя қачон амалга оширилиши ҳақида келишганимиз йўқ. Қарор тасдиқланишини кутамиз. Биз қатъият ва иродамизни кўрсатишимиз керак”,- деб таъкидлади Эрдўғон “Яшил ярим ой” нодавлат уюшмаси тадбирида иштирок этар экан. Унинг сўзларидан Anadolu агентлиги иқтибос келтиради.
Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Туркиря чегарасига яқин жойда жойлашадиган, умумий майдони 4,5 минг квадрат километрни эгаллайдиган янги шаҳар архитектураси маҳаллий анъаналар асносида яратилиши ҳам мумкин.

"Ғарб мамлакатларидан фарқли ўлароқ, Туркия дарвозаси қочоқлар учун ҳамиша очиқ. Аммо бу ерда ақл билан иш тутмоқ лозим. Биз ушбу муаммони ҳамжиҳатликда ҳал қилмоғимиз лозим”, — қўшимча қилди Эрдўғон.

Аввал хабар берганимиздек, Анқара ўз ҳудудида қочоқларни жойлаштириш учун Европа Иттифоқидан 3 миллиард евро миқдорида молиявий ёрдам олади.
Туркия шу кунгача 2,7 миллион, Европа иттифоқи эса — 2 миллионга яқин қочоқларни қабул қилган.

Асосий мавзулар