10:36 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Толибон ҳаракати жангарилари. Архив сурат

"Толибон" ўз номи террорчилар рўйхатидан ўчирилишини талаб қилмоқда

© Commons.wikimedia / isafmedia
Дунёда
Ҳавола олиш
163 0 0

“Толибон” ҳаракати етакчилари Афғонистон ҳукумати билан тинчлик музокараларини олиб боришдан бош тортди. Гуруҳ номи халқаро “қора рўйхат”дан ўчмас экан, музокаралар ҳеч қандай натижа бермаслигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Толибон ҳаракати етакчилари Афғонистон ҳукуматидан ўз номини террорчилар рўйхатидан ўчиришни ҳамда “чет эл оккупацияси”га нуқта қўйишни талаб қилмоқда, РИА Новости хабарига кўра.

"Биз ўз нуқтаи-назаримизни яна бир марта такрорлаб ўтмоқчимиз. Токи, чет эл ҳарбийлари томонидан амалга оширилаётган оккупацияга чек қўйилмас экан, токи толиблар исми халқаро “қора рўйхат”дан ўчирилмас экан, ва ҳибсга олинган аъзоларимиз озодликка чиқарилмас экан — музокаралар ҳеч қандай натижа келтирмайди”, дейилади толиблар томонидан йўлланган аризада.

Бундан сал олдин Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” вакиллари ўртасида тинчлик ўрнатиш борасида музокаралар ўтказилиши ҳақида хабар берилган эди. Томонлар ўртасидаги биринчи раунд музокаралари март ойининг биринчи ярмида Исломободда ўтказилиши режалаштирилган эди.
Афғонистондаги аҳвол сўнгги вақтларда сезиларли даражада ёмонлашди. Аввалига кичик туман ва қишлоқларни эгаллаб олган толиблар, сўнгги пайтларда йирик шаҳарларни босиб ола бошлади. Шунингдек, мамлакат ҳудудида “Ислом давлати”  террорчилик уюшмаси таъсири ҳам ортиб бормоқда.

Асосий мавзулар