04:32 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Жабрланган беморга тез тиббий ёрдам кўсатилмоқда. Архив сурат

Озарбайжонда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортиб бормоқда

© Sputnik / Михаил Фомичев
Дунёда
Ҳавола олиш
6511

Озарбайжонда, ҳатто, байрам кунларига қарамай, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортиб бормоқда. Энг ёмони, бевақт ўлим болалар орасида кўп учрамоқда. Халқаро хотин-қизлар куни Нефтчалидаги оилалардан бири чуқур қайғуга ботди: 11 яшар Хадича ўзини осиб қўйган эди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Нефтчали қишлоғи 8-март куни мотамга чўкди. 11 яшар Хадича Казимова ўз уйига тақаб қурилган бино ичида ўзини осиб қўйди, Sputnik Озарбайжон хабари асосида.

Қизалоқ нима сабабдан бу мудҳиш ишга қўл ургани сабалари ҳали номаълум. Туман прокуратурасида ҳозирда ушбу масала юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Аммо, Нефтчали тумани полиция бўлимидан олинган маълумотларга кўра, Казимовлар оиласидаги ҳамма болаларда ақлий заифлик аломатлари кузатилади. Олинган маълумотларга кўра, қизалоққа ота-онаси томонидан ҳеч қандай босим ўтказилмаган. Шунингдек, Хадича мактабга бормаган, ҳамиша уйда бўлганлиги ҳам маълум.

Бундан ташқари, байрам куни Шекинский туманида бир эркак ўзини осиб қўйган. Шекинский тумани полиция бўлимидан олинган маълумотларга қараганда, 65 яшар Нийзаров Аласқар Асқар ўғлининг танаси 8 март куни эрта тонгда оғилдан топилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Бу орада Озарбайжоннинг Агдаш туманидаги ўрмонда изсиз йўқолган деб эълон қилинган ёш йигитнинг мурдаси топилди. Агдаш тумани полиция туманидан олинган маълумотларга кўра, 1976 йилда туғилган Алиев Халиф Алиёр ўғли ўз уйидан 26 феврал куни чиқиб кетган ва қайтиб келмаган. 3 март куни йигитнинг яқинлари полицияга мурожаат қилишган. Ва фақат 8 март куни тезкор гуруҳ вакиллари қидируви ўз натижасини берди: Алиевнинг танасини осиғлиқ ҳолатда ўрмонда аниқланди.

Маълумотларга қараганда, Алиев сўнгги пайтларда ўта тушкун ҳолатда бўлган. Йигит  ўлимига мана шу руҳий тушкунлик сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган тахминлар билдирилмоқда.

Афсуски, байрам кунида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тўлиқ рўйхати шу билан якун топгани йўқ.

Байрамдан бир кун олдин, яъни 7 март куни Гарачала қишлоғида яшовчи 1990 йилда туғилган, эмизикли чақалоқ онаси – Бобоева Рухангиз Малик ҳам ўзини осиб қўйди.

Суриштирув органи ходимлари томонидан “Ёш келинчакнинг ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлган бўлиши мумкин?” деган саволига ёш жувоннинг турмуш ўртоғи нима деб жавоб қайтаришни ҳам билмайди.

Маҳаллий аҳолининг сўзларига қараганда, ёш жувон келин бўлиб тушган уй ўзидан ёвуз энергия таратади. Қисқа вақт ичида оиланинг учинчи вакилининг бевақт ўлимига яна қандай изоҳ бериш мумкин?!

Оила бошлиғининг онаси ток уриши натижасида оламдан ўтганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ, сўнгра оғир касаллик оқибатида ота ҳаётдан кўз юмди. Мана энди эса, кўз очиб кўрган жуфти халоли ўзини осиб қўйди. Кязимовлар оиласида уруш-жанжал бўлганини қўшниларнинг бирортаси эслай олмайди.

Миш-мишлар ўз йўлига, аммо терговчилар суриштируви натижасида ёш келин охирги вақтларда оиланинг моддий таъминотини ўйлаб анча сиқилганлигини аниқлади. Маълум бўлишича, Рухангизнинг турмуш ўртоғи катта миқдорда кредит олиб қўйган, пулни банкка қайтариш вақти келганида, оилада сариқ чақа ҳам йўқлиги аниқланди. Эрининг ишсизлиги “урганнинг устига тепкан бўлган” ёш жувон анча сиқилган. Рухангиз Кязимованинг депрессияга тушиши ана шу сабаблар туфайли келиб чиққан деган тахминлар мавжуд.

Бундан ташқари, 7 март куни Огуз туманида 1981 йилда туғилган Баширов Элчин Ғани ўғли ҳам ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилганлиги маълум. Сирка эссенциясини ичиб қўйган йигит ўта оғир аҳволда касалхонага етказилган. Ўз жонига қасд қилиш сабаблари ҳозирда туман прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.

Матнга хотима ясашдан олдин яна бир шум хабар ҳақида маълум қилмоқчимиз. Куни кеча, 9 март куни эрта тонгда яна бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати содир этилган. Бакунинг Сабаил тумани полиция бўлимига 40-45 ёшлар атрофидаги эркак ўзини ёқиб юборгани тўғрисида хабар берилди. Шахси аниқланмаган эркак “Ичери Шехер” метро станцияси яқинида ўзига ўт қўйган. Олинган жароҳатлардан у воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган. Полиция ходимлари ҳозирда эркак шахсини аниқлаш билан шуғулланишмоқда.

Шуни айтиш лозимки, юқорида келтирилган ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари мамлакатдаги аҳволни тўлалигича акс эттиролгани йўқ. Бакунинг ўзида ҳар куни 2-3 киши ўз жонига қасд қилади. Ҳаётдан кўз юмиш учун турлича усуллар қўлланилади – дори ичишдан тортиб, ўз-ўзига ўт қўйишгача. Ушбу ҳолатларнинг ҳаммаси ҳам аянчли якун топмаслиги кишини оз бўлса-да қувонтиради.

 

 

Асосий мавзулар