06:39 22 Сентябр 2018
Эфир
  • RUB118.05
  • EUR9347.75
  • USD8039.00
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. Архив сурат

Эрдўғон Россияни қаттиқ танқид остига олди

© Sputnik / Сергей Гунеев
Дунёда
Ҳавола олиш
20101

Россия авиацияси самолётлари Дамашқнинг расмий таклифидан сўнг Суриядаги “ИД” позициялари бўйлаб зарба беришни бошлаган эди. Туркия президенти Москванинг САРга ёрдам бериш қароридан қаттиқ норози эканини маълум қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 мар – Sputnik, Алена Палажченко. Туркия раҳбари Тойиб Эрдўғон Сурия президенти Башар Асадга террорчиларга қарши курашда ёрдам бераётгани учун Россия давлатини қаттиқ танқид остига олди. Эрдўғон ўзининг ушбу таъкидини Туркияда бўлиб ўтган матбуот-анжумани давомида айтди. Йиғилиш Украина президенти Петр Порошенко билан ҳамкорликда ўтказилди.


"Улар Сурияга кириб келишди. Россиянинг ҳарбий-денгиз базаси Сурияда олдиндан бор эди – Тарсусда. Кириб келишлари биланов улар ўз авиабазасини барпо қилдилар. Россия бу базага ўзининг 50га яқин самолётларини олиб келиб қўйди. Шулардан тўрттаси энг сўнгги технологиялар асосида яратилган. Россия ҳа деб, бизни таклиф қилишгани учун келдик, деб такрорлашдан чарчамаяпти. Аммо ҳеч ким чақирилган жойга боришга мажбур эмаску? Ўзининг 400 минг фуқаросини ўлдирган одам таклифига жавоб беришнинг нима кераги бор эди?”, – деди Эрдўғон.
 Россия Суриядаги Ҳарбий-космик операцияларни САР ҳукумат пиёда қўшинларини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга ошириб келмоқда. Россия ҳарбий операциялари ўтган йилнинг 30 сентябрида бошланган эди. Шу вақт оралиғида Россия самолётлари томонидан террорчиларнинг минглаб объектлари, шу жумладан, қурол-яроғ омборхоналари ва ҳарбий полигонлар йўқ қилинди.

Асосий мавзулар