22:23 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)
56120

Корея Халқ Демократик Республикаси Нью-Йоркка водород бомбасини ташлаб, Манхэтенни йўқ қилиб юборишини айтиб, таҳдид қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 мар – Sputnik. Пхеньян якшанба куни водород бомбаси зарбаси билан Манхэттенни йўқ қила олишини маълум қилди, хабар қилади РИА Новости Washington Post нашрига таянган ҳолда.

"Агар ушбу водород бомбасини минтақалараро баллистик ракетага ўрнатиб, Манхэттенга қарата йўналтирсак, шаҳардаги барча одамлар шу заҳотиёқ ҳалок бўлишади, шаҳар эса куйиб, кулга айланади”, — деб таъкидлади Шимолий Кореялик ядро бўйича олим Чо Хёнг Ил (Cho Hyong Il).
“Корея бугун” нашри Шимолий Кореяда ишлаб чиқилган водород бомба собиқ Иттифоқда 1961 йил синовдан ўтказилган — 100 километр радиусда кишиларда учинчи тоифадаги куйишни келтириб чиқара оладиган ва 1000 километр радиусдаги уйларнинг ойналарини чил-парчин қила оладиган бомбадан ҳам қудратлироқ экани ҳақида маълумот бермоқда.

"Агар америкалик империалистлар томонидан кичик бўлса-да, ҳарбий номаъқулчиликка йўл қўйсалар ва бизнинг миллий ғуруримиз ва суверенитетимизга даҳл қилсалар, бизнинг мамлакат шавқатсизларча, аммо адолатли зарба билан АҚШ номли давлатни ер юзидан йўқ қилиб юборишдек имкониятни қўлдан бой бериб қўймайди", — деб таъкидланади "Корея сегодня" журналида.

Аммо аксарият экспертларнинг фикрича, Пхеньян ўз техник имкониятларини бўрттириб кўрсатмоқда, деб ёзади Washington Post нашри.


Нима бўлганда ҳам, вазият кундан кунга кескин тус олмоқда. Жанубий Кореяда Шимолий Корея томонидан бўладиган таҳдиднинг олдини олиш мақсадида, ўтган ҳафтадан бошлаб АҚШ билан ҳамкорликда ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлаб юборди.
Пхеньян ушбу машғулотларга муносабат билдиришни кечиктирмади. Агар АҚШ Жанубий Кореяда ҳарбий машғулотлар ўтказишни тўхтатмас экан, Шимолий Корея ҳам ядро қудратини оширишда, баллистик ракеталар ва водород бомбасини синовдан ўтказишда давом этаверишини бутун дунёга маълум қилди.

Мавзу:
Корея яриморолидаги вазият: зиддият, келишув, тинчлик сари йўл (84)

Асосий мавзулар