20:47 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
ЕИ байроғи. Архив сурат

Европа ва Туркия мигрантлар билан ўзаро алмашишга келишиб олди

REUTERS/ Francois Lenoir
Дунёда
Ҳавола олиш
75 0 0

Европа Иттифоқи юзага келган миграция инқирозининг ечимини топди. Эндиликда Туркияга қайтариладиган ҳар битта нолегал мигрант ўрнига, Европа ўз ҳудудига Туркиядаги битта легал мигрантни кўчириб ўтказади.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Европа Иттифоқига аъзо-мамлакат етакчилари Анқара билан мигрантлар келишуви борасида умумий позицияларни мувофиқлаштириб олдилар. Ҳужжат шартлари жума куни Брюсселда бўлиб ўтадиган "ЕИ — Туркия" саммитида муҳокама қилинади, деб таъкидлади Люксембург Бош вазири Ксавье Беттель.

Келишув нолегал мигрантни легал мигрантга алиштиришни кўзда тутади: яъни, Туркияга Миср ороллари орқали келган нолегал мигрантлар ЕИ ҳисобидан ортга қайтарилади, ҳар бир қайтарилган нолегал мигрант учун Туркиядан битта легал мигрант кўчириб ўтказилади.

Бундан ташқари, июнь ойи охирига қадар ЕИ Туркия фуқаролари учун визани бекор қилиши, Туркияга ваъда қилинган уч миллиард еврони бериши ҳамда қўшимча маблағлар берилишини тезлаштириши, шунингдек, Туркиянинг Европа Иттифоқига киритилишини тезлаштириши лозим.

Асосий мавзулар