03:35 16 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.19
  • EUR9176.86
  • USD7813.42
Женевада Сурия тинчлик музокаралари. Архив сурат

Қурдлар Женева музокаралари натижаларини тан олмаслиги мумкин

© AFP 2018/ FABRICE COFFRINI / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
44 0 0

“Агар Женевадаги музокараларда Қурдлар талаби инобатга олинмаса, улар албатта бундай музокаралар натижаларини тан олмайди. Қурдларни таклиф қилишга ҳали кеч эмас. Бу энг тўғри қарор бўлади”, - деди Қурдлар конгресси вакили.

ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Агар уларнинг талаблари қондирилмаса, Қурдлар Женева музокаралари натижаларини тан олмайди, деб эълон қилиди Россиядаги Қурд миллий конгресси вакили Салоҳиддин Соро.  

“Энг ачинарлиси шундаки, ИД ҳужумига қарши энг самарали курашган кучлар, Сурия келажаги ҳал қилинаётган музокараларга таклиф қилинмаганлигидир. Ҳеч ким қурдларни фақат ҳарбий куч ёки худкуш-жангарилар деб қабул қилиб, уларнинг сиёсий талабларини инкор қилмаслиги керак”, — деди Соро журналистларга, Москвада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.  

“Агар Женевадаги музокараларда Қурдлар талаби инобатга олинмаса, улар албатта бундай музокаралар натижаларини тан олмайди. Қурдларни таклиф қилишга ҳали кеч эмас. Бу энг тўғри қарор бўлади”, — деди у.

Соро, Россия бундан буён ҳам Женева музокараларида Қурдлар вакили қатнашиши тарафдори бўлишига умид билдирди.

“Женева-3” – Сурия тинчлик музокаралари Женевада 14 март куни бошланди. Унга қатнашиш учун Сурия ҳукумати, Сурия мухолифати ва ички Сурия мухолифати вакиллари келишди.

Асосий мавзулар