06:19 25 Феврал 2018
Эфир
Тоғли Қорабоғ, Мартакерт. Архив сурат

Озарбайжон Тоғли Қорабоғга ракета зарбаси билан пўписа қилмоқда

© Sputnik/ Асатур Есаянц
Дунёда
Ҳавола олиш
87 0 0

Озарбайжон ўзининг чегарага яқин бўлган ҳудудларини Арманистон томонидан миномётдан ўққа тутишда айблаб, Степанакертга ракета зарбаси бериши мумкинлигини хабар қилмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғ ҳудудига ракета зарбаси бериши мумкин, бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Вагиф Даргяхлы хабар берди.

“Тоғли Қорабоғ билан чегарага яқин ҳудудларни ўққа тутиш бас қилинмаса, Мудофаа вазири Зокир Гасанов Ханкендига (Степанакерт) зарба беришга таёр туришни буюрди.   Арманистон томони тундан бери агдерин ва физулин йўналишидаги аҳоли пунктларига зарба бермоқда. Ўзининг ҳатти-ҳаракати билан Арманистон Ханкендига бериладиган зарбани тезлаштирмоқда”, — деди Даргяхлы.

Арманистон ўз навбатида Озарбайжонни Қорабоғдаги танч аҳолига  қарши “Смерч” ёппасига ўт очиш тизимини ва зарба берувчи учувчисиз аппаратларни ишлатишда айбламоқда.

Бир неча йил давом этган тинчликдан кейин, Тоғли Қорабоғ ҳудудида ҳарбий тўқнашувлар яна бошланди.  2016 йилнинг 2 апрелида Арманистон Озарбайжон қўшнларининг Тоғли Қорабоғ ҳудудига “бостириб кирганини” хабар берди, Озарбайжон эса, аксинча, Арманистон унинг чегарага яқин ҳудудларини “ўққа тутганини” хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ можароси бошланганига 30 йилдан кўп бўлди. Собиқ СССР давридан асосан арманилар яшайдиган Тоғли Қорабоғ Озарбайжон маъмурияти остидан чиқишга қатъий қарор қилди. Озарбайжон эса бунга қарши бўлиб бир неча йил давом этган уруш бошланган эди.

 

Асосий мавзулар