Озарбайжон ва Арманистон Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни тўхтатишга келишиб олди

© Vahan Stepanyan / PAN Photo / AFPТоғли Қорабоғдаги аҳвол
Тоғли Қорабоғдаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Музокаралар натижасида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим бугун соат 12:00дан бошлаб кучга кирди.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Озарбайжон ва Арманистон томони Тоғли Қорабоғ ҳудудида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Сенор Асратянга асосланиб, РИА Новости агентлиги хабар тарқатди.
"Музокаралар натижасида эришилган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим бугун соат 12:00дан (Тошкент вақти билан соат 14:00) бошлаб кучга кирди", дейди Асратян.
Бундан олдинроқ, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ҳукуматида ҳудуддаги ўт очиш ҳаракатларини икки томонлама тўхтатиш бўйича музокаралар учун келишув тайёрланаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0