08:42 27 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
90 0 0

Америка президенти бундан олдин Чикаго институтида конституциявий ҳуқуқдан дарс берган. Обаманинг сўзларига қараганда, ўқув муассасаси яна уни ишга таклиф қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама Fox News телеканалига берган интервьюсида президентлик муддати тугагач, Чикаго институтида дарс бериши мумкинлиги ҳақида гапирди, РИА Новости хабари асосида.

“Чикаго институтида дарс беришга таклиф қилишгани ростми”, деган саволга у: "Мени институтга таклиф қилишгани, бор гап. Мен у ерда ёзишим, семинарлар олиб боришим, қолаверса, шу университетда дарс беришим мумкин”, — дея жавоб қилди.

Шунингдек, Обама, телеканал мухбирига “тан соқчиларсиз”, эркин сайр қилишни орзу қилиши ҳақида ҳам таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Обама уАҚШ президентлигига икки бор сайланган. чинчи бор у бу лавозимга сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Обама 2017 йилнинг январ ойида истеъфога чиқади.

Асосий мавзулар