Эрдўғон Саудия қиролини рус мусиқаси билан кутиб олди

© StringerТоска по родине
Тоска по родине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Саудия қиролини Анқарада расмий кутиб олиш маросимида, турк оркестри 20 аср бошларида яратилган рус мусиқасини ижро этди. Маросим бир неча телеканалларда тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Саудия Арабистони қироли Салман бен Абдул Азиз Ал-Саудни Анқарада расмий кутиб олиш маросимида оркестр 20 аср бошида яратилган “Ватан соғинчи” номли рус мусиқасини чалди.

Туркиянинг бир неча телеканаллари ушбу маросимни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этди.

20 аср бошларидя яратилган ушбу мусиқа Биринчи Жаҳон уруши даврида жуда оммавийлашган эди. Ўшанда Россия ва Туркия қарама-қарши томонда туриб курашган эди.

Маросимдан кейин Туркия  бу "Думлупынар" марши “Ватан соғинчи” эмас деб эълон қилди, лекин мутахассислар фикрига кўра, Саудия Арабистони қиролини кутиб олишда  янграган мусиқа айнан "Ватан соғинчи" бўлган. Бунга қуйидаги видеолавҳалардан ўзингиз амин бўлишингиз мумкин.

Мана бу эса — ҳақиқийси…

Янгиликлар лентаси
0