Лавров: Ғарб ҳар борада Россияни айблашга уриняпти

Oбуна бўлиш
Ғарблик ҳамкасбларимиз “Минск келишуви”да Россия ҳақида бир оғиз ҳам тилга олинмаганини яхши билишади, шундай бўлса-да, улар барибир Москвани айбдор қилишга уринмоқда, деб баёнот қилди Россия ТИВ раҳбари.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россияга қарши Ғарб санкциялари уларнинг Киевга таъсир кўрсатишга ожизлигини кўрсатмоқда, деб баёнот қилди Россия Ташқи ишлар вазири раҳбари Сергей Лавров Мўғулистон ТИВида маъруза билан чиқиш қилар экан.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон
Лавров: Россия АҚШнинг душманлик ҳаракатларига аёвсиз жавоб қайтаради

"Биз Ғарблик ҳамкорларимизни ушбу санкцияларни бекор қилишни сўрамаганмиз ва сўрамаймиз ҳам, илтимос қилмаймиз, ва бу борада мунозаралар ташаббускори бўлмаймиз ҳам, — деди Лавров. — Уларнинг ўзлари — биз билан учрашувларда ҳам, ўзларининг омма олдидаги чиқишларида ҳам ушбу мавзу ҳақида оғиз очиб, асабийлашишни бошлашади, ва "Россияга қарши санкцияларга келадиган бўлсак, Москва “Минск шартномасини” бажариши билан санкциялар бекор қилинади” деб такрорлашади ҳар сафар.

"Бу бир вақтнинг ўзида ҳам уларнинг хоҳиши, ҳам ожизлигидан нишона. Ғарблик ҳамкорларимиз Минск келишувида Россия ҳақида умуман тилга олинмаганини яхши биладилар, аммо ҳар бир бўлимда Украина раҳбарияти олдида турган масалалар ва бу масалалар бажарилиши лозим бўлган муддат келтириб ўтилган”, — деди Лавров.

"Ғарблик ҳамкорларимиз айни вақтда Киевдагиларни ваъдага вафо қилишга ўртага олмасликларини тушуниб етдилар, — деб таъкидлади Россия ТИВ раҳбари. — Шу боис, бор айбни Россияга ағдармоқчи бўляптилар". Натижада, Киев "ваъдани бажармасликда давом этинг, натижада сизлар эмас, Россия жазоланади", деган сигнал олмоқда.

"Улар қаҳрдан тушишини санкцияларни бекор қилиб, биз билан ҳамкорликни тиклашини кутиб яшаш мутлақо номақбул”, — деб таъкидлади Лавров.

 

Янгиликлар лентаси
0