Клинтон Америкага ўхшайдиган ҳукумат ташкил қилмоқчи

© REUTERS / MIKE SEGARХиллари Клинтон.
Хиллари Клинтон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хиллари Клинтон “агар сайловларда ғалаба қозонсам, ҳукумат аъзоларининг тенг ярмини аёллар эгаллайди”, дея ваъда қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Собиқ АҚШ Давлат котиби ва ҳозирда Демократик партиядан президентликка номзод Хиллари Клинтон агар сайловларда ғолибликни қўлга киритадиган бўлса, ҳукумат раҳбарларининг тенг ярми аёллардан ташкил топишига ваъда берди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ассошиэйтед Пресс маълумоти асосида.

Собиқ АҚШ Давлат котиби, “Америкага ўхшайдиган ҳукумат ташкил қилмоқчи”лигини айтди. “Ахир Американинг 50% — аёллардан ташкил топган”, — дея таъкидлади у.

АҚШ президентлигига сайловлар 8 ноябр куни бўлиб ўтади. Яқинда ўтказилган сўровнома хулосаларига кўра, айни вақтда демократлар орасида — Хиллари Клинтон, республикачилар орасида эса миллиардер Дональд Трамп номзодлар орасидаолдинда бормоқда.

Янгиликлар лентаси
0