14:22 20 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Қрим прокурори Наталья Поклонская. Архив сурат

Россияда “Қрим татарлари мажлиси” фаолияти таъқиқланди

© Sputnik / Константин Михальчевский
Дунёда
Ҳавола олиш
8101

“Қрим татарлари мажлиси” ижтимоий ташкилоти фаолияти Қрим Олий суди томонидан экстремистик деб эълон қилинди ва таъқиқлади.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қрим Олий суди Қрим прокурори Наталья Поклонская номидан юборилган талабнома асосида “Қрим татарлари мажлиси” ижтимоий ташкилоти фаолияти экстремистик деб эълон қилинди ва таъқиқлади.

Наталья Поклонская баёнотига кўра, “ушбу ташкилот Россияга қарши фаолият юритмоқда, унинг раҳбари Рефат Чубаров ва Мустафа Джемилевлар ғарб сиёсатчилар қўлида қўғирчоқ, қрим-татар халқи бўлса уларнинг ўйинида бир восита холос”.  

Прокуратура келтирган далилларга кўра, “Мажлис” раҳбарлари Туркиянинг “Кулранг бўрилар” ва Хизб ут-Таҳрир ал-Исломи” каби террорчи ташкилотлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия томонидан қўллаб-қўваватланиб келаётган “Кулранг бўрилар” террорчилик гуруҳи асосан Суриянинг шимолий ҳудудиларида қурдларга қарши фаолият юритиб келмоқда. Ўтган йили Сурия ҳудудида Туркия томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисини айнан ушбу ташкилот вакиллари отиб ўлдиришган эди.

Рефат Чубаров айтишига қараганда, “Қрим татарлари мажлиси” ташкилоти ўз фаолиятини давом эттиради. Ташкилот марказий офиси Киевда жойлашган бўлади.

Эслатиб ўтамиз, “Қрим татарлари мажлиси” ўзларини крим-татар халқининг расмий вакили деб ҳисоблайди. “Мажлис” раҳбарлари Чубаров ва Джемилевлар 2014 йилда Қримнинг Россияга қўшилишига қарши чиқиб Украинага кўчиб кетишган эди.

Ўшандан буён улар Россияга қарши экстремистик фаолият юритиб келмоқда. Хусусан улар бир неча марта миллатлараро низо чиқаришга ҳаракат қилишган. Ундан ташқари айнан ушбу икки сиёсатчи ташаббуси билан Қрим ярим оролини электр таъминотидан узиб ташлаш мақсадида электр линиялари портлатиб юборилган ва озиқ-овқат блокадаси уюштириш учун автомобил йўллари тўсиб қўйилган эди.

Ситуация на границе Украины и Крыма
© Sputnik / Макс Ветров
Ситуация на границе Украины и Крыма

Ҳозирги кунда “Мажлис”ни АҚШ ҳимоя қилмоқда. Давалат департаменти вакили Джон Кирби Россияни ушбу қарорини қайта кўриб чиқишга чақирди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, бу Россиянинг ички иши,  деб жавоб қайтарди.

 

Асосий мавзулар