Россия ФХХ: ватанига қайтган ИД жангарилари террорчи гуруҳлар тузмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия ФСБ директори Александр Бортников
Россия ФСБ директори Александр Бортников - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миср осмонида Россия самолётининг портлатилиши, Париж ва Брюсселдаги терактлар ва бандитларнинг Шимолий Кавказдаги чиқишлари бунга далил бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди Россия ФХХ раҳбари.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ватанига қайтган “Ислом давлати” жангарилари террорчи гуруҳлар тузмоқда, деди Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников.

“Террорчилик мафкурасидан воз кечмаган ва қайноқ нуқталарда жанговор тажриба ортириб қайтган бандитлар, ўзларининг ғайриинсоний тадбирларини ўтказиш мақсадида, яширин террорчилик гуруҳлари ташкил қилмоқда”, — деди Бортников V Москва Халқаро хавфсизлик анжуманида.

ФХХ раҳбарининг сўзларига қараганда,Миср осмонида Россия самолётининг портлатилиши,  Париж ва Брюсселдаги терактлар ва бандитларнинг Шимолий Кавказдаги чиқишлари бунга далил бўлиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0