Россия ҳукумати ўз фуқароларига Туркияга бормасликни тавсия этмоқда

Туркиядаги дам олиш маскани.
Туркиядаги дам олиш маскани. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҳозирда сайёҳлар учун хавфли ҳудудга айланган, деб таъкидламоқда Россия ТИВ вакили.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги россияликларга Туркияга бормаслик тўғрисидаги тавсияномани яна бир бор эслатиб ўтади, деб таъкидлади Москвада ўтган брифинг чоғида Россия ТИВ вакили Мария Захарова.

"Икки давлат ўртасида чартер рейсларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. Шу муносабат билан, Россия фуқароларини яна бир бор Туркияга боришдан сақланишни тавсия этамиз. Сабаби, Туркияда бўлиш айни вақтда хатарли”, — деб таъкидлади Захарова.

Россияда фаолият юритувчи туроператорларга ҳам Туркияга турлар ташкил этиш таъқиқланди.

Янгиликлар лентаси
0