04:30 22 Июн 2018
Эфир
  • RUB124.89
  • EUR9150.95
  • USD7883.99
Сурия-Туркия чегарасидаги ҳолат. Архив сурат

Туркия Сурия билан чегарада халқаро кузатувчилар жойлаштирилишига қарши

© Sputnik / Илья Питалев
Дунёда
Ҳавола олиш
9611

“Бунга зарурат йўқ”, деб таъкидламоқда Туркия элчиси.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Туркия ҳукумати Сурия билан чегарада халқаро кузатувчилар жойлаштирилишига зарурат йўқ, деб ҳисоблайди, дея баёнот қилди Туркиянинг Россиядаги элчиси Умид Ярдим, РИА Новости хабари асосида.

"Бу масала кун тартибига киритилмаган. Қолаверса, бундай қилинишига зарурат йўқ, деган фикрдамиз", — деб таъкидлади Ярдим Москвада бўлиб ўтган Журналистлар Уюшмаси матбуот-анжуманида.
Москва бир эмас, кўплаб маротаба Туркия-Сурия чегарасида жангарилар худди ўз уйида юргандек ҳаракатланишидан ҳавотир билдирган ва чегаранинг айнан шу қисмини ёпиш учун чоралар кўришга қайта-қайта даъват қилган. Мисол учун, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров апрел ойи ўрталарида Ғарб Туркия билан музокаралар олиб бориб, Сурия билан чегарада халқаро кузатувчиларни жойлаштириш тўғрисида аниқ бир жавоб олишига умид билдирган эди.

Асосий мавзулар