03:34 30 Ноябр 2020
Эфир
  • RUB136.69
  • EUR12344.73
  • USD10414.86
Дунёда
Ҳавола олиш
41110

Ҳибсга олинганларнинг барчаси Ўрта Осиё вакиллари эканлиги таъкидланмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Москва шаҳрида полициячилар томонидан қалбаки паспортлар, ҳайдовчилик гувоҳномалари ва ишга жойлашиш ҳуқуқини берувчи патентлар савдоси билан шуғулланган ўн бир жиноятчи қўлга олинди. "Ишбилармонлар"нинг ҳаммаси Ўрта Осиё вакиллари, деб хабар қилмоқда Россия ИИВ расмий вакили Ирина Волк.

"Пойтахт полициячилари, шунингдек, Федерал Миграция Хизмати(ФМС)нинг Москва шаҳри ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари, ҳамкорликда ўтказилган операция давомида 11 нафар Ўрта Осиё фуқароларини қўлга олдилар. Ҳибсга олинганларнинг барчаси ҳужжатларни сохталаштириш ва сотишда гумон қилинмоқда”, — деб хабар қилди Волк.
ИИВ вакилининг сўзларига қараганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари чекларни босмадан чиқарадиган ускуна, йигирмадан зиёд уяли алоқа телефонлари, янги босмадан чиққан қалбаки паспортлар бланклари, миграция карталари, тиббий дафтарчалар, ҳамда сохталиги аниқ кўриниб турган турли давлат паспортлари ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини ашёвий далил сифатида олиб қўйганлар.
Экспертиза гумондорларнинг бирининг патенти сохта эканлигини тасдиқлаган. Ҳозирда қолган ҳужжатлар ҳам экспертизадан ўтказилмоқда. Ушбу воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Асосий мавзулар