Франциялик журналист жангарилар лагерида яшаб фильм суратга олди

Oбуна бўлиш
Саид Рамзи тахаллуси остида франциялик журналист уч ой давомида бўлғуси жиҳодчилар лагерида яшаб уларни яширин суратга олди. “Оллоҳ аскарлари” номли ушбу ҳужжатли фильм бугун Франция телеканалларида намойиш этилади.

ТОШКЕНТ, 2 мая — Sputnik. Франциялик журналист уч ой давомида бўлажак жиҳодчилар лагерида яшади ва уларни яширин суратга олди. Парижга қайтгач, журналист ўз кузатувлари асосида “Оллоҳ аскарлари” номли ҳужжатли фильм суратга олди, РИА Новости Франс Пресс хабари асосида.

Ушбу фильм бугун Франция телеканалларида намойиш этилади.  Фильм муаллифи “Оллоҳ аскарлари” фильмида — ёш жиҳодчилар ким, деган саволга жавоб қидирган.

“Менинг мақсадим, уларнинг бошида нималар содир бўлаётганини тушуниш эди”, — дейди Саид Рамзи Франс Прессга.

“Мен чиқарган асосий хулосалардан бири, бу — уларнинг ҳатти-ҳаракатида ислом динига боғлиқ ҳеч нарсанинг йўқлиги бўлди. Уларда дунёни яхшилашга қаратилган интилиш ҳам йуқ. Мен фақат ўзини йўқотган, йўлидан адашган, ўз жонига қасд қилшга мойил ва бошқаларга осонгина бўйсунадиган ёшларни кўрдим”,  - дейди Рамзи.

Журналистнинг сўзларига қараганда радикаллар билан алоқага кириш жуда осон бўлган — ижтимоий тармоқлар орқали. Шундан кейин у доимо жангарилар лагерида бўлган. Бир куни унга бир аёл хат беради. Хатда, қандай қилиб тунги клуб кириш ва у ерда теракт ташкил қилишга оид йўриқномалар бўлган. Лекин теракт амалга оширилишидан олдин, гуруҳ қўлга олиниб уларнинг режалари барбод бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0