СССРнинг нацизм устидан қозонган ғалабасидан АҚШ ва Европаликларнинг хабари йўқ

© Sputnik / Евгений Халдей / Медиабанкка ўтишРейхстаг устида ғалаба байроғи
Рейхстаг устида ғалаба байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШнинг аҳолисининг 79%, Франциянинг 58%, Германиянинг 50% аҳолиси нацизм устидан ғалабани АҚШ қозонган деб ҳисоблайди.

ТОШКЕНТ, 5 май, Sputnik матбуот хизмати. АҚШ ва Европа ҳудудида Sputnik.Мнения томонидан ўтказилган сўровда, аҳолининг фақат 15% Иккинчи Жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалабада асосий ролни СССР ўйнади деб жавоб берган. АҚШнинг аҳолисининг 79%, Франциянинг 58%, Германиянинг 50% аҳолиси нацизм устидан ғалабани АҚШ қозонган деб ҳисоблайди.  Буюк Британияда, аҳолининг 59 % нацизм устидан ғалабага айнан ўз мамлакати эришган деб ҳисоблайди. Британияликларнинг фақат 11% Иккинчи жаҳон урушида АҚШ, 15% эса СССР энг катта ҳисса қўшган деб ҳисоблайди.Маълумотлар Франциянинг Ifop ва Британиянинг Populus компанияси томонидан,  Sputnik ахборот агентлиги учун ўтказилди.

Германияда, нацизм устидан ғалаба қозонган мамлакат айнан СССР эканлигини 24% аҳоли билади. Қизиғи шундаки, шарқий ва ғарбий Германия аҳолисининг фикри бир-биридан кескин фарқ қилади. Ғарбий Германияда аҳолининг 16% СССРни ғолиб деб ҳисоблайди, шарқий Германия (собиқ ГДР) ва Берлинда– 35%. СССРнинг нацизм устидан ғалабасини АҚШда фақат — 7%, Францияда – 12 % аҳоли билади.

Европаликларнинг СССР ҳақидаги фикри охирги 70 йил ичида кескин ўзгарган. Франциянинг кўп йиллардан бери фаолият юритаётган Ifop компанияси маълумотига кўра 1944 йилда Париж аҳолисининг 61% нацизм устидан эришилган ғалабада асосий ролни СССР ўйнаган деб ҳисоблар эди, 2004  йилга келиб бундайлар сони 20% га тушиб кетди.

Қизил Армия Европанинг 50%дар ортиқ ҳудудини фашизмдан озод қилди ва бошқа иттифоқчиларга қараганда бир неча баробар кўпроқ қурбон берди. Қизил Армия умумий ҳисобда 16 мамлакат ва 120 млн кишини озод қилди ва яна 6 мамлакатни озод қилишда иттифоқчилар билан биргаликда қатнашди.

Сўров АҚШ ва Буюк Британияда Populus компанияси томонидан 2016 йилнинг 15 апрелдан 21 апрелигача ўтказилган. Франция ва Германияда Ifop компанияси томонидан 2016 йилнинг 14-18 апрелида ўтказилди. Сўралганлар сони 3036 кишини ташкил қилди. Сўралганларнинг ёши, жинси, ва турар жойи ҳам аниқланган. Ҳар бир мамлакат доирасида хатолик эҳтимоли +/- 3 %ни ташкил қилади, ишончлилик эҳтимоли 95 %.

Sputnik.Мнения лойиҳаси ҳақида

Sputnik.Мнения  — жамоат фикрини ўрганишга қаратилган халқаро лойиҳа бўлиб, у ўз фаолиятини 2015 йилнинг январида бошлаган. Лойиҳа ҳамкорлари таниқли Populus, Ifop ва Forsa ишланишлар компанияларидир. Sputnik.Мнения доимий равишда Европа ва АҚШда энг долзарб ижтимоий ва сиёсий масалалар бўйича жамоат фикрини ўрганиш билан шуғуллананди.

Sputnik (sputniknews.com) – ўнлаб мамлакатларда мултимедиа ахборот хаблари бўлган радио ва ахборот агентлигидир. Sputnik 30дан ортиқ тилларда ахборотлар тарқатади, радио эшиттиришлар олиб боради ва ижтимоий тармоқларда фаолият юритади. Янгиликлар кеча-кундуз инглис, араб, испан ва хитой тилларида чиқиб туради.

Sputnik.Мнения нинг бошқа изланишлари билан қуйида танишинг.

Янгиликлар лентаси
0