Боғдодда иккита портлаш рўй берди

© HAIDAR MOHAMMED ALI / AFPИроқда юз беган портлаш оқибатлари
Ироқда юз беган портлаш оқибатлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Биринчи бомба Аш-Шоб туманидаги бозорда портлаган, иккинчи портлаш эса Боғдод марказида рўй берган. Сўнгги маълумотларга кўра, 38 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар сони 70 дан зиёд.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ироқнинг Боғдод туманида портлаган иккита бомба натижасида, 38 киши ҳалок бўлган, 70 киши жароҳат олган, деб хабар қилмоқда РИА Новости Рейтердан олинган маълумот асосида.

Бундан сал олдин, Аш-Шоб туманида юз берган портлаш оқибатида 7 киши ҳаётдан кўз юмган, 21 киши жароҳатланган деб хабар берилган эди.

Юз берган иккинчи портлаш натижасида, 6 киши ҳаётдан кўз юмган, 21 киши жароҳатланган. Портловчи моддаларга тўлдирилган автомобил шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган Ар-Рашид туманида портлатилган. Маҳаллий полициячилар берган хабарларга кўра, қурбонлар сони уч баробарга ортган жабрланганлар сони ҳам.

 

Янгиликлар лентаси
0