Кэмерон Британия ЕИдан чиқса, келажак авлод танг аҳволда қолишини айтди

© REUTERS / Dylan Martinez Бирлашган Қироллик Бош вазири Дэвид Кэмерон
Бирлашган Қироллик Бош вазири Дэвид Кэмерон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Агар биз ЕИдан чиқиш учун овоз берадиган бўлсак, келажак авлод ҳаёти мураккаб кечади", - деди Кэмерон сешанба куни омма олдида нутқ сўзлар экан.

ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik, Денис Ворошилов. Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон келажак авлод фаровон ҳаёт кечириши учун британияликларни яна бир карра Европа Иттифоқида аъзоликни сақлаб қолишга чақирди, дея хабар қилмоқда РИА Новости.

Буюк Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон - Sputnik Ўзбекистон
Кэмерон: Буюк Британия ЕИдан чиқса, Европада уруш бошланади
Кэмерон миллатга умумиллий референдум ўтказилишидан икки кун олдин мурожаат қилди. Пайшанба, 23 июн куни британияликлар тарихий танловни амалга оширишлари керак бўлади — улар Британия ЕИда аъзоликни сақлаб қолиши ёхуд бу иттифоқдан чиқишини ҳал этишади.

"Оилаларимиз учун маълум хавф мавжуд, ва, биз бунга йўл қўя олмаймиз. Агар биз ЕИдан чиқиш учун овоз берадиган бўлсак, келажак авлод ҳаёти мураккаб кечади. Ўзингиз учун, оилангиз учун, мамлакатимиз келажаги учун аъзоликни сақлаб қолиш учун овоз беринг", — деди Кэмерон сешанба куни ўзининг Лондондаги қароргоҳида чиқиш қилар экан.

Янгиликлар лентаси
0