21:08 22 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.70
  • EUR10553.06
  • USD9448.53
ЕИ ва Буюк Британия байроғи. Архив сурат

Буюк Британияда ЕИдан чиқиш ҳақида референдум бошланди

© AFP 2018 / GERARD CERLES
Дунёда
Ҳавола олиш
91 0 0

Дастлабки маълумотларга кўра, Британияликларнинг кўпчиллигги Европа Иттифоқида қолиш учун овоз беради.

ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik, Денис Ворошилов. Бугун Буюк Британияда Европа Иттифоқида қолин ёки ундан чиқиш ҳақида референдум бошланди. Британияликлар ўз мамалкатлариниг келажак ўн йилдаги тақдирини белгилаши керак, РИА Новости хабарига асосан.

Референдумда қуйдаги савол қўйилган: «Бирлашган Қироллик Европа Иттифоқида қолиши керакми ёки ундан чиқиши керак?”

Ушбу саволга 46,5 миллион аҳоли жавоб бериши керак, улардан 24,1 минг киши Гибралтар аҳолиси.

Дастлаб Brexit (Britain exit) –яъни ЕИдан ажралиш тарафдори бўлганлар сони кўпроқ кўринган эди, лекин, референдум олдидан ЕИда аъзоликни сақлаб қолиш тарафдори бўлганлар бирдан тарғибот ишларини кучайтирди.

Brexitга қарши ҳокимият аъзолари ва йирик бизнес вакиллари чиқишди. Улар агар Британия ЕИда ажралса, иқтисодий тушкунлик ва нархлар ва солиқлар ўсиши муқаррар деб таъкидлашди. Натижада охирги сўровлар Британия аҳолисининг 51% ЕИда қолишга овоз берди. Brexit тарафдорлари эса – ўз рақибларини аҳоли қўрқитишда айблашди.

Овозларни санашсайлов участкалари ёпилганидан кейин маҳаллий вақт билан соат 22:00 да бошланади. Расмий натижалар эса жума куни эрталаб, сайлов бош штаби Манчестердан эълон қилинади.

 

Асосий мавзулар