02:39 24 Октябр 2020
Эфир
  • RUB133.19
  • EUR12153.63
  • USD10371.76
Дунёда
Ҳавола олиш
270 0 0

Ўзининг жанжалли карикатуралари билан машҳур Charlie Hebdo Британиянинг ЕИдан чиқиши муносабати билан ўтказилган референдум мавзусига ҳам муносабат билдиришни унутмади.

ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Франциянинг ҳажвий нашри — Charlie Hebdo Британияда ўтказилган референдум мавзусига карикатура эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости.

Нашрда эълон қилинган карикатураларнинг бирида Буюк Британия қироличаси Елизавета II тасвирланган бўлиб, сурат тагига “қари алвасти” деб ёзиб қўйилган.

Яна бир карикатурада Буюк Британия “хотини”- Европа Иттифоқидан воз кечиб, “онаси” уйига қайтган эр қиёфасида тасвирланган. “Она” тасвирида британиялик кекса кампир, эҳтимол, қироличанинг ўзи тасвирланганини тахмин қилиш мумкин.

Динга қарши сиёсат олиб борувчи нашр ўзининг ҳақоратомуз карикатуралари “қаҳрамонлари” сифатида католик черковлар кардиналлари, Рим папаси ва давлат раҳбарларини танлайди. Аммо журнални дунёга машҳур қилган карикатура — бу Муҳаммад пайғамбарнинг суратлари бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Charlie Hebdo таҳририятига ўтган йилнинг 7 январида ҳужум уюштирилган эди. Қуролланган икки жиноятчи таҳририятга бостириб кириб, одамларга қарата ўқ очган. Натижада 12 киши ҳалок бўлган, жиноятчилар воқеа жойидан қочишга муваффақ бўлган.

Асосий мавзулар