Германия Россияни жосуслик ўйинларида етакчи, деб атади

© REUTERS / //Fabrizio BenschГермания ИИВ раҳбари Томас де Мезьер
Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2015 йилда Германия ҳудудида Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси Германияда жосуслик фаолиятини ўта фаол тарзда олиб боришди, деб хабар қилди журналистларга Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер.

ТОШКЕНТ, 28 июн – Sputnik, Ангелина Тимофеева. Германия ИИВ раҳбари Томас де Мезьер Россия, Хитой ва Эронни мамлакат ҳудудида жосуслик фаолиятини олиб борувчи энг муҳим ўйинчилар, деб атади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Мезьер бу сўзларни айтар экан, контрразведка ташкилотининг 2015 йилдаги фаолияти акс эттирилган ҳисоботни тақдим этган.

"Жосуслик ҳақида икки оғиз сўз – ҳеч кимга сир эмас, Германияда жосуслик билан чет эл махсус хизматлари шуғулланишади. Улар ўз фаолиятини интернет орқали олиб боришмоқда… Ва нафақат у ерда. Далиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2015 йилда Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси Германияда чет эл жосуслик фаолиятида етакчи ўйинчилар бўлган", — деган де Мезьер сешанба куни журналистларга.

Янгиликлар лентаси
0