"Қотил-бактерия" вьетнамликларни 24 соат ичида ўлдирмоқда

© Sputnik / А. Соломонов / Медиабанкка ўтишБактериялар таҳлили
Бактериялар таҳлили - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иммунолог олимлар "вьетнам васвасаси" деб ном олган Burkholderia pseudomallei инфекцияси қай тариқа одам миясига сингиб, бир кундан сўнг уни ҳалок қилишини тагига етдилар.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Дунё олимлари ҳозирда бутун дунёга хавф туғдираётган "қотил-бактерия" сирини фош қилдилар. Бу ўз навбатида, Жанубий-Шарқий Осиёда йилига 90 минг инсоннинг умрига зомин бўлаётган инфекцияга қарши вакцинани яратиш имконини беради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

"Мелиоидоз" деб номланувчи тропик безгаги Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиёда ўлимга элтувчи энг хавфли касалликлар орасида сил ва ОИТСдан сўнг учинчи ўринда туради. Олимларнинг сўзларига кўра, бу касаллик маҳаллий сув ҳавзаларида қўним топаётган Burkholderia pseudomallei бактерия туфайли юзага келмоқда. Ўзининг белгилари жиҳатдан у ўткир сил касаллигини эслатади.

"Тасаввур қилинг — сиз табиат қўйнида сайр қилдингиз ва бу бактерия нафас олиш йўлингизга тушди. Эртаси кунданоқ у сизнинг миянгиз ичида ҳукмронлик қилишни бошлайди ва орқа мияни ишдан чиқаради. Микроб миқдор шу қадар кам бўлиши мумкин-ки, танангиз "қотил" қаерда ўрнашиб олганини, ҳатто, билмайди. Burkholderia pseudomallei бактерияси пайт келишини пойлаб, ўзини йиллар давомида сездирмаслиги мумкин. Бу орада у секин-аста мияни емиради, шу боис, одам ўзини қисмма-қисм йўқота бошлайди", — деб ҳикоя қилади имуннолог олим Сент-Жон.

Мутахассиснинг таъкидлашича, унинг жамоаси ҳозирда микроб мияга кириб олиш учун фойдаланадиган бир нечта оқсилларни аниқлашга муваффақ бўлган. "Бу кашфиётимиз 24 соат ичида "қотил-бактерия" қурбонига айланаётган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради, деган умиддамиз", — деб қўшимча қилди олим.

Янгиликлар лентаси
0