21:14 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
НАТОнинг Эстонияда ўтказган ҳарбий машғулотлари

Макдональд АҚШга Россия тажовузкорлиги нега керак бўлиб қолганини айтди

© Sputnik / Сергей Степанов
Дунёда
Ҳавола олиш
55410

Вашингтон НАТОга аъзо мамлакатларни "Россиянинг тажовузкорлиги" ҳақидаги афсонага ишонтирмоқчи бўляпти. Аммо Варшавада бўлиб ўтган саммит альянснинг ҳамма аъзолари ҳам Москва юзида рақибни кўрмаслигини исботлади", дейди журналист Брайан Макдональд.

ТОШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Вашингтон альянсга аъзо мамлакатларни "Москва тажовузкорлигига" ишонтирмоқчи бўляпти, аммо бу афсонага ишонмайдиган давлатлар борлиги маълум бўлиб қолди, дейди журналист Брайан Макдональд. РИА Новости хабари асосида.

Латвия ва Польша Москва альянс учун энг катта хавфлигига шубҳа қилмаган бир пайтда, Греция, Италия, Австрия ва Венгрия Россияни ўзига рақиб деб билмайди. Макдональднинг фикрича, АҚШнинг бошқа давлатлар фикрига қулоқ тутмаслиги мазкур муаммони келтириб чиқармоқда.

"Вашингтон биргина Берлиннинг фикрини инобатга олиши мумкин. Аммо унинг ҳам Россияга нисбатан оҳанги кун сайин қарама-қарши тус олмоқда", — дейилган мақолада.

Мисол учун, Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмайер альянснинг Польшадаги ҳарбий машғулотларини кескин танқид остига олиб, уларни "қуроллар жаранг-журунги", дея атаган бир вақтда, канцлер Ангела Меркель Болтиқбўйи мамлакатлари, яъни Россия биқинига ўз қўшинларини юбориш истагида ёнмоқда, дея ёзади журналист.

Макдональднинг фикрича, Қўшма Штатлар ўзининг улкан ҳарбий бюджетини ушлаб туриш учун ҳам "Россия тажовузкорлиги" мавзусини қунт ила ривожлантирмоқда.

"Вашингтонга глобал рақиб керак, Россия эса бу ролга жуда мос тушади. "Ислом давлати" террорчилик уюшмасига қарши уруш ядровий қурол, ракеталар, сувости кемалари ёхуд бошқа қимматбаҳо қурол-аслаҳаларни талаб қилмайди. Россия билан куч синашиш эса шундай имкониятни бериши мумкин", — деб ёзади Макдональд.

Россия НАТО учун хавф туғдирмайди, Москванинг альянсга ҳужум қилиши сценарийси эса ўйлаб топилган уйдирмадан бошқа нарса эмас, дейди ишонч билан журналист. АҚШ ўз иттифоқдошларини "Россия тажовузкорлиги" ҳақидаги афсонага ишонтиришга харчанд уринмасин, Европанинг аксарият давлатлари бунга ишонмасликларини маълум қилишди.

Мақола муаллифи фикрича, Москва ўз чегарасида альянс томонидан уюштирилган "қурол-аслаҳалар жаранг-журунгига" эътибор қилмаслиги лозим. Зеро, бу нарса — қурол-яроғ саноати ҳисобига тамагирлик билан шуғулланиб келаётган НАТОнинг совуқ уруш сарқити эканлигини кўрсатиб бермоқда.

Асосий мавзулар