01:29 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон. Архив сурат

Хиллари сиёсатдан пулларни йўқотишга ва АҚШ душманларини яксон қилишга сўз берди

© Sputnik / Никита Шохов
Дунёда
Ҳавола олиш
218 0 0

Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон куни кеча сайловчилар олдида чиқиш қилиб, ўзининг сиёсий режалари борасида сўзлади.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Демократлар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Хиллари Клинтон Америка душманларига "қақшатгич зарба" беришга ваъда қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар тарқатган.

"Биз қатъиятли душманлар билан курашмоқдамиз, уларга қақшатгич зарба бермоқ лозим", — деб айтган Клинтон Филадельфияда ўтган партия йиғини давомида.

Клинтон хонимнинг сўзларига кўра, агар у президент этиб сайланса, Америка халқи хавфсизлиги ва мамлакат иқтисодиёти у учун энг устувор мақсадлардан бири бўлади. У шунингдек савдо сиёсатида Хитойга қарши туришга ваъда қилган. "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлайлик, бизга қўшилинг", — дея даъват қилган у.

Хиллари Клинтон барча америкаликлар учун президент бўлишга ваъда қилган.

"Мен демократлар, республикачилар, меҳнат аҳли, муаммоларга дуч келганлар, омади чопганлар, мен учун овоз бераётганлар ва мени сайлашдан бош тортаётганлар, умуман барча америкаликлар учун президент бўламан", — деган у йиғилиш давомида.

АҚШнинг собиқ Давлат котиби, ўз чиқишида мамлакат "сиёсатидан пулларни йўқотиш" кераклиги ҳақида ҳам гапирган.

"Сиёсатдан пулларни чиқариб ташлаш учун Олий суд раиси керак бизга", — деб айтган у. Эслатиб ўтамиз, айни вақтда АҚШ Олий суди раисга эга эмас, сабаби, мамлакат конгресси Барак Обама томонидан тавсия этилган номзодни кўриб чиқишдан бош тортмоқда.

АҚШ президентлигига номзод бўла олган биринчи аёл сифатида эътироф этилаётган Хиллари Клинтон ўз нутқи давомида Трампга ядро қуролини ишониб бўлмаслиги ва у шунчаки ваъдабозлигини айтган.

Шунингдек, Эрон ядро дастурини бир дона ҳам ўқ сарфламасдан ёпишга муваффақ бўлганидан фахрланиши ҳақида таъкидлаган.

Асосий мавзулар