20:47 23 Октябр 2018
Эфир
  • RUB125.76
  • EUR9470.71
  • USD8226.10
Жабҳат ан-Нусра жангарилари. Архив сурат

“Жабҳат ан-Нусра” номини ўзгартирди - нега?

Fadi al-Halabi / AMC / AFP
Дунёда
Ҳавола олиш
34701

“Жабҳат ан-Нусра” ўз номини ўзгартириб “Ал-Қоида” билан алоқаларини узганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 29 июл – Sputnik. Россияда таъқиқланган  “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик гуруҳи бундан буён “Жабҳат Фатаҳ аш-Шам” деб номланадиган бўлди. Рейтер хабари асосида.  

Бундан буён “Жабҳат ан-Нусра”, яъни (“Сурия халқига ёрдам фронти”), “Жабҳат Фатах аш-Шам”, — (“Сурияни забт этиш фронти”) деб номланадиган бўлди.

Бу ҳақида, террорчилар гуруҳи раҳбари бўлган Абу Мухаммад аль-Джулани эълон қилган. Ал-Жулани “Ал-Қоида” раҳбариятига тинчлик билан “ажралишга” рози бўлгани учун  миннатдорчилик ҳам билдирган. Жулани айтишига қараганда, янги гуруҳ “чет элликлар” билан ҳеч қандай мунособатларга эга бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, “Жабҳат ан-Нусра” 2012 йилнинг 10 январида Сурия ҳукумати қўшнларига қарши кураш учун ташкил қилинган эди. Ташкил қилинган кунидан бошлаб “Жабҳат ан-Нусра”  Ислом динини рўкач қилиб даҳшатли жиноятлар ва террорчилик актлари содир қилиб келган.

Улар “Оллоҳ қонунлари бизнинг ерга келди”, “Мусулмонлар учун Охир Замон энди Дамашқда” каби шиорлар остида худкуш террорчиларни, миналаштирилган автомобилларни портлатиб юз минглаб тинч аҳоли умрига зомин бўлишди.

Боевики Джебхат ан-Нусра
AFP PHOTO / KARAM AL-MASRI
"Жабҳат ан-Нусра" жангарилари

“Жабҳат ан-Нусра” Сурия ҳудудида амал қилаётган энг тажовузкор радикал гуруҳ ҳисобланади. Унинг таркибига яхши қуролланган, жанг тажрибасига эга бўлган жангарилар киради. Гуруҳ раҳбарлари ва жанговор қўмондонлари орасида собиқ Ироқ ҳарбий кучларининг зобитлари бор. Ундан ташқари “Жабҳат ан-Нусра” таркибида Саудия Арабистони, Буюк Британия, Покистон, Ливан, Франция ва Туркманистон фуқаролари бор.

“Жабҳат ан-Нусра” Сурияда уруш тугаганидан кейин Исроилни ер юзидан йўқ қилишни ўзига мақсад қилган.

Нега айнан ҳозир “Жабҳат ан-Нусра”га ўз номини ўзгартириши керак бўлиб қолди экан, деган савол билан мухбиримиз Ўрта ва Яқин Шарқ мамлакатларини ўрганиш маркази катта илмий ходими Владимир Сажинга мурожаат қилди

Биринчидан, дунёнинг кўплаб мамлакатларида таъқиқланган “Жабҳат ан-Нусра” аллақачон ўзинин ашаддий террорчи ташкилот сифатида намоён қилди ва Россия ҳамда АҚШнинг муқаррар зарбалари нишонига айланди.

“Менимча, “Жабҳат ан-Нусра” Россия ва АҚШнинг антитеррорчилик ҳаракатларидан қўрқиб шундай қилишган”, — дейди Владимир Сажин.

Иккинчидан, бунга сабаб гуруҳ ичидаги низолар бўлиши мумкин, чунки “Жабҳат ан-Нусра” кўплаб кичик жангари гуруҳлардан ташкил топган. Улар орасида мустаҳкам бирлик йўқ. Шунинг учун “Ал-Қоида”дан ажралиши гуруҳ атрофдаги вазият ёмонлашиши натижаси бўлиши мумкин, — дейди эксперт.

АҚШда ҳам ушбу ўзгаришлар гуруҳга нисбатан бўлган мунособатни жиддий   ўзгартирмайди деб ҳисоблашади.

Бу ҳақида АҚШ Давлат Департаменти котиби Жон Кирби “Ребрендингга қарамасдан “Жабҳат ан-Нусра”  террорчи ташкилот сифатида қолади”, — деган эди.

Асосий мавзулар