01:35 21 Июл 2018
Эфир
  • RUB124.54
  • EUR9100.06
  • USD7787.81
Wargaming компанияси томонидан безатилган Боинг

World of Tanks услубида безатилган Белоруссия самолёти

© Sputnik/Виктор Толочко
Дунёда
Ҳавола олиш
9110

Минскда Wargaming услубида безатилган Боинг самолётининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Минскдаги миллий аэропортга Белоруссия тарихида  биринчи бор, алоҳида бренд услубида безатилган самолёт пайдо бўлди, Sputnik Белоруссия хабарига асосан.

Wargaming.net – бу Белоруссиялик Виктор Кислый томонидан ташкил қилинган дунёда энг машҳур компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир. Компаниянинг “ишлаб чиқариш” маркази Минскда жойлашган. Улар яратган энг машҳур ўйинлардан бири бу “World of Tanks”. Ушбу бепул онлайн ўйин бугунги кунда дунёда энг оммавий онлайн ўйинга айланган десак адашмаймиз. Wikipedia маълумотига кўра 2013 йилда ўйинга рўйхатдан ўтганлар сони 75 млндан ошган.

Брендированный Wargaming Боинг Белавиа
© Sputnik / Виктор Толочко
Брендированный Wargaming "Боинг" Белавиа

Белорус миллий каштаси услубида безатилган самолётни Минск аэропорти директори ва Белавиа компанияси директорлари кутиб олишди.

Маълумотларга кўра самолёт дизйнини Wargaming тасвирчилари яратган, Чехиялик усталар эса уни ҳаётга тадбиқ қилишган. Самолётини безашга 300 литр краска ва 450 кв.м. трафарет ишлатилган. Барча ишларни 13 мутахассис 1800 соат давомида бажарган.

Айтишларига қараганда самолёт Чехиядан президент учувчиси бошқарувида учиб келган.

Асосий мавзулар