АҚШ элчиси Одессада гей-парад ўтказилишини маъқуллади

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишАҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт
АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гей-парад шанба куни Одессада ўтказилган. "Марш" вақтида оломонни ёриб ўтмоқчи бўлган 20 киши қўлга олинган. Гейлар паради ярим соатча давом этган.

ТОШКЕНТ, 13 авг — Sputnik. Американинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт Одессада гейлар паради ўтказилишини маъқуллади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Хабарга кўра, гей-парад шанба куни Одессада ўтказилган. "Марш" давомида оломонни ёриб ўтмоқчи бўлган 20 киши қўлга олинган. Гейлар-марши ярим соатча давом этган ва унда 50 киши қатнашган, тадбирни 700 дан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари қўриқлаганлар.

"Табриклайман #OdesaPride2016. Биринчи яхши қадам. Бу Украина ўзгараётганидан далолат", — дея ёзган тадбирдан сўнг ўзининг Твиттердаги саҳифасида Жеффри Пайетт.

Янгиликлар лентаси
0