АҚШ атом бомбаларни Туркиядан Румынияга олиб чиқмоқда

© Commons.wikimediaB61-12 атом бомбаси
B61-12 атом бомбаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ Туркияда жойлашган Инжирлик ҳарбий базасидаги 50та атом бамбадан 20 тасини Румыниядаги Давеселу авиабазасига олиб ўтишни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 18 авг – Sputnik. Вашингтом ва Анқара мунособатлари ёмонлашуви сабабли АҚШ Туркияда сақланаётган атом бомбаларнинг бир қисмини Румынияга олиб чиқишга қарор қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik Молдова.

Нашр хабарига кўра, АҚШ Туркиядаги Инжирлик авиабазасида сақланаётган атом бомбалардан  20 тасини Румыниядаги Девеселу авиабазасига олиб ўтишга қарор қилган. Атом бомбалар сақлаш ва транспортировка қилиш учун бир талай техник шароитлар талаб қилингани туфайли, бу жуда мураккаб иш деб ёзмоқда нашр, мутахассислар фикрига таяниб. 

АҚШнинг B61 авиабомбаси - Sputnik Ўзбекистон
Туркиядаги АҚШ ядро қуроли террорчилар қўлига тушиши мумкин

Сурия чегарасидан 100 км масофада жойлашган Инжирлик авиабазасида Совуқ уруш давридан бери АҚШнинг 50та тактик атом бомбаси жойлаштирилган эди. Яқинда Туркияда юз берган давлат тўнтаришига уринишда Туркия раҳбарияти АҚШнинг ҳам қўли бор деб эълон қилди ва ҳатто Инжирлик ҳарбий базаси қўмондонини ҳам исёнга алоқадорликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Инжирлик авиабазасидан фойдаланиш вақтинча таъқиқланган эди.

“Эрдўғон ўзининг АҚШга бошқа керак эмаслигини яхши англаган ҳолда, америкага қарши сиёсат олиб боради. Шу билан бир вақтда Россия ва Эрон билан мунособатларнинг яхшиланиши ҳам кузатилмоқда. Буларнинг ҳаммаси бир кун келиб Туркиянинг АҚШ билан ҳарбий алоқаларни тўлиқ узиш ва НАТОдан чиқишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам америкаликлар ўз қуролларини гапга яхшироқ кирадиган Румынияга олиб ўтмоқда”, — дейди, Геосиёсий муаммолар академияси президенти генерал-полковник Леонид Ивашов. 

Эслатиб ўтамиз, Туркияда бўлиб ўтган ҳарбий исёндан кейин бир қатор экспертлар Инжирлик ҳарбий базасида АҚШ томонидан атом бомбалари сақланиши дунё хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ҳам айтиб ўтишган эди.

Янгиликлар лентаси
0