Америка ҳарбийлари “Толибон”га қарши курашиш учун Афғонистонга келишди

Oбуна бўлиш
АҚШ “Толибон” гуруҳи фаол ҳаракатланаётган Афғонистоннинг Гилменд вилоятига 100га яқин ҳарбийларини жўнатди деб хабар берди РИА Новости Ассошиэйтед пресс хабарига асосланиб.

ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. АҚШ “Толибон” гуруҳи фаол ҳаракатланаётган Афғонистоннинг Гилменд вилоятига 100га яқин ҳарбийларини жўнатди деб хабар берди РИА Новости Ассошиэйтед пресс хабарига асосланиб.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов: Афғонистон Яқин Шарқдан экстремистик гуруҳларни "тортмоқда"
Америкалик ҳарбийлар “Толибон” ҳаракати жангарилари томонидан босиб олиниш хавфи остида турган вилоят пойтахти Лашкаргоҳ шаҳрига келишди, деди АҚШ қуролли кучларининг Афғонистондаги вакили генерал-майор Чарльз Кливленд. АҚШ қуролли кучлари ходимларининг асосий вазифаси афғон қўшинларини тайёрлаш ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашдир.

Айни пайтда Гилменд вилоятининг 80 %га яқин ҳудуди жангарилар томонидан назорат қилинмоқда ёки тез кунда босиб олинади.

Янгиликлар лентаси
0