01:20 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
17110

АҚШда президентлик пойгаси авжига чиқди – пойганинг бош қаҳрамонлари Дональд Трамп ва Хиллари Клинтондир. Американинг машҳур кино ва телеюлдузлари кимни қўллаб-қувватлайди – РИА Новости бунга ойдинлик киритди

ТОШКЕНТ, 23 авг – Sputnik. АҚШда президентлик пойгаси авжига чиқди – пойганинг бош қаҳрамонлари Дональд Трамп ва Хиллари Клинтондир. Американинг машҳур кино ва телеюлдузлари кимни қўллаб-қувватлайди – РИА Новости бунга ойдинлик киритди.

Клинтонга ким овоз беради?

Леонардо ДиКаприо

Август бошида Леонардо ДиКаприо Хиллари Клинтон кампанияси учун маблағ йиғишда ёрдам беришини эълон қилганди. Бунинг учун 23 август куни Лос-Анжелесдаги кошонасида “Хиллари билан суҳбат” қабулини уюштиради. Президентликка номзод билан суҳбатлашиш 33,4 минг долларга тушади.

Яқинда Америка ОАВлари Клинтон штаби ва актёр ўртасидаги ички келишмовчиликлар сабабли қабулни ДиКаприо ўрнига Жастин Тимберлейк олиб боришини хабар қилди. Бироқ актёр бу хабарга ҳеч қандай изоҳ бермади.

Актер Леонардо Ди Каприо
MARK RALSTON / AFP
Актер Леонардо Ди Каприо

 

Мэрил Стрип

Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлайдиганлар жаҳонга таниқли актрисалардан бири Мэрил Стрип ҳам бор. У демократларнинг съездида чиқиш қилиб, “бирор соҳада биринчи бўлган” буюк аёлларни санаб ўтди.

"Бу аёлларни қандайдир умумийлик – ўйлаш қобилияти, қалб тўлиқлиги ва ўз ишига бўлган эҳтирос бирлаштириб туради”,- деди у.

Американская актриса Мерил Стрип
© Sputnik / Галина Кмит
Американская актриса Мерил Стрип

 

Роберт де Ниро

Америка киносининг фахрийси Роберт де Ниро ҳам демократлар номзодига хайрихоҳ.

"Менимча, айни пайтда у (Клинтон – таҳр.) президент ва мамлакат раҳбари бўлишга муносиб. Ҳаммаси жуда оддий", — дейди де Ниро.

© Ruptly .
Де Ниро

 

Элтон Жон

Эстрада фахрийси сэр Элтон Жон ҳам Клинтонни танлайди. Radio City Music Hallдаги чиқишида у Still Standing қўшиғини Клинтонга бағишлади.

Стивен Спилберг

Америкалик режиссёр Клинтон фаолияти билан боғлиқ тадбирларда қатнашмайди. Бироқ ОАВ хабарларига қараганда, у Клинтон сайлов жамғармасига яхшигина пул – бир миллион долларни хайрия қилган.

Трамп – бизнинг номзод!

Майк Тайсон

Профессионал боксчи АҚШнинг навбатдаги президенти Дональд Трамп бўлиши лозим деб ҳисоблайди.

"Келинглар, янгиликка қўл урайлик. Келинглар, Американи тери ранги аҳамият касб этмайдиган бизнес каби бошқарайлик. Келинглар, ишни уддалайдиган бирортасини синаб кўрайлик", — дейди у интервьюларидан бирида.

Боксер Майк Тайсон
DON EMMERT / AFP
Боксер Майк Тайсон

Лоретта Линн

“Кантри” услубида ном чиқарган хонанда Трамп президентлик лавозимида “юқори нотани олиши”га ишонади. “Мен уни бу мамлакатни ўзгартиришга уринаётган ягона инсон деб ҳисоблайман", — деди у.

Лу Ферриньо

Америка телевидениесининг "Ғаройиб Халки" интервьюларидан бирида Дональд Трампни кўкларга кўтарди. "Мен Дональдга энг яхши тилакларимни билдираман. У ғаройиб йигит. У охиригача боришини тилайман", — дейди актёр.

Стивен Болдуин

Болдуинларнинг кичиги Трампнинг ростгўйлигини қадрлашини айтди.

"У фантастик инсон деб ҳисоблайман. Уни ҳурмат қиламан. Менимча, у буюк президент бўлади. У сиёсатчи эмас, шунинг учун унга кимлиги ва нима деб ўйлашининг аҳамияти йўқ. Айнан шунинг учун жамиятда уни муҳокама қилишдан чарчашмаяпти. У нимани ўйласа шуни гапиради", — деди актёр.

Кид Рок

Интервьюларидан бирида ўзининг аччиқ тили билан ном чиқарган рок-мусиқачи Трампга ишонишини ва республикачилар номзоди агарда президентликка сайланиб қолса, АҚШни худди даромад келтирувчи йирик бизнес каби бошқаришини исташини айтди.

Асосий мавзулар