Эрдўғон: ЕИ ваъда қилган пул қани?

© REUTERS / UMIT BEKTASТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи Туркияга суриялик қочоқлар учун ажратишга ваъда қилинган 3 миллиард еврони ҳалигача ўтказиб бермади, деди Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Анқарадаги чиқиши чоғида.

ТОШКЕНТ, 24 авг – Sputnik. Европа Иттифоқи Туркияга суриялик қочоқлар учун ажратишга ваъда қилинган 3 миллиард еврони ҳалигача ўтказиб бермади, деди Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Анқарадаги чиқиши чоғида, РИА Новостига асосан.

"Биз суриялик миллионлаб биродарларимизни ўзимиз жойлаштирдик. ЕИ бизга 3 миллиард евро ваъда қилганди. Қани ўша пул? Йўқ. Саккизинчи ой ўтяпти, йил тугаяпти. Улардан фақат маслаҳат оляпмиз холос. Кейин эса “Эрдўғон бизга қулоқ солмаяпти” дейишади. Лекин биз ўз оёғимизда тура оламиз ва қаддимизни букмаймиз", — деди Эрдўғон.

ЕИга аъзо мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари март ойида Туркия билан миграцион инқирозга қарши кураш бўйича ҳамкорлик режасини келишиб олганди. Унга кўра, Грецияга Туркиядан кириб келган барча ноқонуний муҳожирлар ортига қайтарилади, Евроиттифоқ Туркиядан “бирга бир” тамойили асосида суриялик қонуний муҳожирларни қабул қилади.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Spiegel: Эрдўғон Европани “шантаж” қилишга ўтди

Ушбу келишувлар доирасида май ойида Евроиттифоқ Европарламент ва ЕИ Кенгашига агар Анқара визаларни бекор қилиш бўйича барча шартларни бажарса Туркия фуқаролари учун виза чекловини олиб ташлашни таклиф қилганди. Ўз навбатида Туркия президенти Эрдўғон агар Евроиттифоқ турк фуқароларига визасиз режимни тақдим этмаса мамлакат миграцион келишувдан чиқишини айтиб ЕИга таҳдид қилганди.

Янгиликлар лентаси
0