00:18 26 Сентябр 2020
Эфир
  • RUB136.28
  • EUR12210.60
  • USD10315.62
Дунёда
Ҳавола олиш
429 0 0

Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Осиёга ташрифи чоғида Барак Обамага кўрсатилган эҳтиромдан жудаям норози эканлигини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 7 сен — Sputnik, Алексей Богдановский. АҚШ президенти Барак Обама Хитойнинг Ханчжоусида ўтган "катта йигирматалик" саммитида иштирок этиб, сўнгра Лаосда бўлиб ўтадиган АСЕАН саммитига йўл олди. РИА Новости хабари асосида.

Трампга кўра, Обама, Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви чоғида Сурия бўйича биронта масалани ҳал қила олмаган. Миллиардер буни Обама келишишни билмаслиги билан изоҳлади.

"Президент Обама ва Путин Сурия бўйича келишувга бора олмади — бунинг нимаси янгилик? Обама, умуман олганда, келишувга нўноқ. У фақатгина бефойда келишувларни тузишга уста", — деб ёзган Трамп Twitter ижтимоий тармоғида.

​Миллиардер, шунингдек, Хитойда ўтган "катта йигирматалик" саммитида Обама учиб келган самолётга қизил гилам тўшалган трап беришмаганини, шу боис Америка президенти самолётнинг дум қисмида жойлашган кичиккина зина орқали тушганини эслатиб ўтди.

"Хитой биринчи рақамли бортга қизил гилам тўшалган трапни етказиб бермади, кейин эса Филиппин президенти Обамани "итвачча" деб ҳақоратлади. Даҳшат!", — дея изоҳ қолдирган Трамп. Америка президентлигига номзод миллиардер агар Обаманинг ўрнида бўлганида, Хитойнинг ўзидаёқ самолётни орқага буриб, ҳамма учрашувни бекор қилган бўлишини қўшимча қилган.

Асосий мавзулар