05:57 20 Октябр 2019
Эфир
  • RUB147.25
  • EUR10438.58
  • USD9455.24
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг архив сурат

Атамбаев - 60 ёшда: Қирғизистон президентининг оммани лол қолдирган 10 та гапи

© Sputnik / Алексей Дружинин
Дунёда
Ҳавола олиш
180962

Спутник Қирғизистон нашри Алмазбек Атамбаев томонидан унинг давлат раҳбари сифатида 5 йиллик фаолияти давомида айтилган энг "жўшқин" жумлаларини тўплади.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Бугун Қирғизистон президенти Албазбек Атамбаев 60 ёшни қарши олди. Атамбаев ўз юбилейини саммитдан сўнг Бишкекда қолган МДҲ бўйича ҳамкасблари даврасида нишонламоқда.

Бундан сал олдин Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Владимир Путин Атамбаевга учта совға ҳозирлаб қўйганини, ундан биттаси давлат томонидан бўлишини айтган эди.

Спутник Қирғизистон нашри эса ўз президентини антиқа тарзда табриклашга қарор қилди. Нашр Албазбек Атамбаев томонидан унинг президентлик фаолияти даврида айтилган энг самимий ва "жўшқин" жумлаларни тўплади.

— Мен-ку, майли, яқинда 60га тўламан, ўлишдан қўрқмайман.

— Мен нима дейман? Камчиликларим жуда кўп, афсус… Онам мени шундай туққан.

— Ҳайвонлар — бу яхши. Бу ёрдам беради. Агар имкон бўлса, уйда ҳайвон ушлаш керак. Бу ҳаёт "чандиқ"ларидан қисман халос бўлишга хизмат қилади.

— Сизнинг асосий вазифангиз — ёшлик йилларини исроф қилиш эмас, балки иложи борича кўпроқ илм ва тажриба орттиришдир. Бугун сиз ўз ҳаётингиз пойдеворини қуряпсиз. Ёмон пойдевордан яхши уй қуриб бўлмайди.

— Мен кўча супурувчи, ўт ёқувчи, юк ташувчи ва суғорувчи бўлиб ишлаганман. Меҳнатнинг айби йўқ. Ўзини бошқалардан устун қўядиган ўғри-вазир бўлгандан кўра, фаррош ёки кўча супурувчи бўлиб ишлаган афзал. Ҳеч қачон меҳнатдан ор қилманг!

— Мен барибир кетяпман, ортимдан нима десангиз ҳам майли.

— Атамбаевнинг ўзи ҳам, фарзандлари ҳам, унинг яқинлари ҳам ўғрилик қилмайди. Ўғри бўлишганда шахсан ўзим қамоққа тиқардим.

— Нафақага чиққанимда, тўйиб ухлайман, мутолаа билан машғул бўламан. Бир умр пианино чалишни ўрганишни орзу қилганман. Давлатимизни кузатаман. Сиёсатдан иложи борича узоқроқ юришга ҳаракат қиламан.

— Мана шундай вазиятэйшн.

— Худдики сассиқ, жуда ҳам сассиқ ахлатни босиб олгандай ҳис қиляпман ўзимни…

— Дин моҳияти — бу эзгулик. Бошингизга керак бўлса этик кийиб юрмайсизми, фақат ҳеч кимни портлатманг…

Асосий мавзулар