02:24 12 Август 2020
Эфир
  • RUB138.65
  • EUR12059.09
  • USD10231.71
Дунёда
Ҳавола олиш
31912

Атамбаевни мукофотлар экан "Биргаликда тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаларимизни ёдда тутувчи сиздек инсонга бу орден энг муносиб мукофотдир", — деб айтган.

ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. 17 сентябр куни Қирғизистон республикаси президенти Алмазбек Атамбаев 60 ёшни қарши олди.

Юбилейи муносабати билан Путин Атамбаевни "Россия ва Қирғизистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни ўзаро ишонч ва стратегик ҳамкорлик руҳида ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун" Александр Невский ордени билан тақдирлади.

Путин орденни ҳамкасби билан Бишкекда ўтказган икки томонлама музокаралари чоғида топширган.

Путин орденни топширар экан, Александр Невскийнинг тарихдаги ўрнини алоҳида қайд этиб, "у Шарқ ва Ғарб билан ўта доно муносабат ўрнатган-ки, натижада, бу алоқалар бизнинг мамлакатимиз манфаатларига хизмат қилган", деб айтган ҳамда"Биргаликдаги тарихимизнинг энг ёрқин саҳифаларимизни ёдда тутувчи сиздек инсонга бу орден энг муносиб мукофотдир", — деб қўшимча қилган.

Асосий мавзулар